Куйган доғни кетказувчи табиий восита бор

Куйишнинг енгил турларида бир қанча табиий воситаларни қўллаш мумкин. Бироқ қаттиқ куйган шахс, албатта, шифокорга мурожаат этиши лозим.

Сабур (алоэ) ўсимлигининг янги тайёрланган шарбати билан куйган жой  ҳар икки соатда артилса у ҳам антисептик ва қайта тиклаш вазифасини бажаради. Сабур баргларини янчиб, тайёр бўлган бўтқасимон аралашма билан  оғиз бўшлиғи кимёвий воситалардан куйганда чайилади.

Шунингдек, баргизуб шарбати ҳам куйган жойга инфекция тушишининг олдини олади. Бунинг учун кун давомида бир неча маротаба куйган жойни баргизуб шарбати билан артиб туриш керак.

Тирноқгул настойкасини куйган жойга суртиш ҳам самара беради. Қуритилган тирноқгул ўтини 200 мл қайнаган сувга солиб, 15 дақиқа тиндириб жароҳатли жойга суртилади.

Чаканда ва қизилпойча мойлари (дорихоналарда мавжуд) жароҳатга ҳар 3-4 соатда суртилса, куйиш изи тез орада йўқолади.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

пять − два =