Тез-тез чанқаш касалликдан дарак беради

Биз кўпинча организмимиз хавфдан огоҳлантириб юбораётган сигналларга беэътибор бўламиз. Масалан, кишини доим чанқоқ ҳисси қийнайди. Келинг, бугун бу ҳолат нималар билан боғлиқлигига тўхталамиз.

СУЮҚЛИК ЕТИШМАСЛИГИ

Белгилари: оғизнинг шиллиқ пардаси қуриб қолади, кўзлар ичкарига кириб кетади. Тери қаримсиқ кўриниш олади, уни ғижимлаб, қайтиб қўйиб юборсангиз, дарров ўз ҳолига келмайди. Гап шундаки, буйраклар қимматбаҳо намликни иқтисод қилишга ўтади, шу боис киши кўп вақт оралиғида кам миқдорда пешоб чиқара бошлайди. Табиийки, организмни сувсизланиб қолишдан огоҳ этувчи чанқаш ҳисси пайдо бўлади.

Чораси: ҳаво ҳарорати кўтарилганда, жисмоний зўриққанда, қон йўқотилганда, куйишда, қусиш ва ич кетишида, тана ҳароратининг ошиши оқибатида қаттиқ терлаганда, албатта, кўп миқдорда сув ичиш керак. Организмда сув мутаносиблиги қайта тикланиши билан «ҳимоявий» чанқаш дарҳол йўқолади.

АЙБДОР – ДИАБЕТ

Организмдаги сув-туз алмашинувига жавоб берувчи гормонлар мутаносиблиги бузилиши оқибатида тинимсиз чанқаш ҳолати юзага келиши мумкин. Масалан, қандли диабетда қондаги ортиқча қанд миқдори чиқарилаётган пешоб миқдорини кескин оширади.

Белгилари: киши кўп суюқлик ичади, лекин барибир уни чанқоқ безовта қилаверади. Инсулин ёки қанд миқдорини пасайтирувчи дори истеъмол қилаётган беморлардаги чанқаш касалликнинг кучайганидан дарак беради.

Чораси: қондаги қанд миқдорини аниқлаш учун таҳлил топшириб, глюкоза миқдорини камайтирувчи дорилар ичиш керак.

МИЯ ЖАРОҲАТИ

Кўпинча мия жароҳати ёки нейрожарроҳлик муолажасидан кейин чанқаш пайдо бўлади.

Алоҳида белгилари: касаллик доим кескин бошланиб, бемор нафақат ўша кунни, балки соатигача айтиб бера олади. Қандли бўлмаган диабет ривожланади. Айни дамда бемор бир кеча-кундузда ўн, йигирма литрлаб сув ичади. Ҳамма гап пешоб ҳайдашни меъёрлаштириб турувчи гормоннинг етишмаслигидадир . Бундай бузилишнинг асл сабаби ҳалигача аниқланмаган, кўпинча бу дард насл суради.

Чораси: невропатологга мурожаат қилиб, унинг тавсияларига амал қилиш керак.

ГОРМОНЛАР СЕРОБЛИГИ

Қалқонсимон безлар кўп ишлаганда ҳам биринчи навбатда киши чанқайди

Белгилари: тиш тўкилади, суякларда оғриқ кузатилади, бемор тез чарчаб қолади, озиб кетади, мушакларда заифлик сезилади. Суяклардан ювиб чиқилаётган кальций таъсирида пешоб оқ тус олади.

Чораси: албатта эндокринолог тавсиясига оид даволаниш даркор.

БУЙРАКЛАР КАСАЛ

Касалланган буйраклар суюқлик ушлаш қобилиятини йўқотади, шу боис кишида сувга эҳтиёж бир неча баробар ошиб кетади. Чанқаш пиелонефрит, гломерулонефрит, гидронефроз ва буйраклар поликистозида кузатилади.

Белгилари: чиқарилаётган пешоб миқдори камайиб, беморда шишлар пайдо бўлганда ҳам чанқоқ тўхтамайди. Бу ҳолатда чанқаш буйрак етишмовчилиги мавжудлигига ишорадир. Афсуски, бу хавфли ҳолат кўпинча жуда кеч аниқланиб, беморга ёрдам бериш мушкул бўлиб қолади.

Чораси: чанқашга доим эътибор бериб, буйрак касалликларининг олдини олиш мумкин. Сизда ушбу ҳолат юзага келган бўлса, албатта нефрологга мурожаат этиб, унинг тавсияларига амал қилинг.

ДОРИЛАР

Артериал қон босимини туширишда кенг қўлланиладиган клофелин дориси оғиз қуришига олиб келади, оқибатда беморлар жуда кўп сув ичишади. Қон босими юқори бўлганида эса бу зарарли бўлиб, даволаш ўз маънисини йўқотади.

Чораси: кардиолог билан маслаҳатлашиб, пешоб ҳайдовчи дориларни бошқасига алмаштиринг.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

7 − два =