Қўл титраши жиддий касалликми?

Қўл титрашининг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Баъзида шунчаки оғир жисмоний ишдан кейин ҳам қўл титрайди. Лекин бу вақтинчалик ҳолат. Бу организмингизнинг сиз берган “юк”ка қарши ўзига хос жавобидир. Аммо бу юк фақат жисмоний эмас, балки руҳий ҳам бўлиши мумкин.

Агар қўлингиз бирор кўнгилсизлик ёки хафагарчилик вақтида титраса, бу фақат марказий асаб тизими иши жойида эмаслигидан далолат бермайди. Айни ҳолат сизда қанчалик тез такрорланаётганини ҳисобга олиш даркор. Ҳар кимда ҳам ҳаётий низолар бўлади. Шунчаки биз уларга ҳар хил муносабат билдирамиз. Кимдир кўз ёши билан, кимдир бақириб, ички кечинмаларини ташқарига чиқариб олади. Баъзилар камроқ қайғуга ботади, лекин қўли титрайди. Масалан, иш бўйича учрашувга кеч қолиш сабабини кимдир оддий тушунтиради, бошқа биров эса, уни бахтсизлик деб қабул қилади. Вақт ўтиб, ҳаммаси изга тушади, руҳий зўриқишлар ўтиб кетгач, қўл титраши ҳам ўтиб кетиши керак. Лекин орадан бироз вақт ўтиб, у яна қайта бошланиши мумкин. Ўзингизни икки ҳафта давомида кузатинг. Агар қўл титраши оғир жисмоний меҳнат, стресс ва руҳий зўриқишларсиз ҳам давом этса, демак, бу касаллик. Чунки стрессда нафақат қўл титрайди, балки тананинг бошқа аъзоларини ҳам назорат қилиб бўлмай қолади. Баъзан таркибида кофеин мавжуд дори воситалари ҳам қўл титрашини келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам, кофе ичишни меъёрида ушлаган маъқул.

Паркинсон касаллигида одам тинч ўтирганида ёки ётганида қўл титраши яққол кўзга ташланади. Агар одам қўли билан ҳаракат қилса, титраш камаяди ёки йўқолади. Бу вазиятда битта қўл иккинчисидан кўпроқ титрайди. Агар сизда қўл титраши билан бирга озиш, серзардалик, юрак тез уриши кузатилса, бу қалқонсимон без билан боғлиқ касалликка ишора бўлиши мумкин. Агар ҳам қўл титраб, ҳам қон босими ошса, бу гипертоник хавфни билдиради ва бунда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

один × 5 =