КУНЖУТ – саратоннинг олдини олади

Бугунги кунда дастурхонларимиздаги пишириқларни кунжутсиз тасаввур қилиш қийин. Ўзининг хушбўй ҳиди, ёқимли таъми билан ширинликлар-у сомсаларни безаётган айни зираворнинг қандай хусусиятлари бор?

Кунжутга ҳеч қандай қайта ишлов бермасдан, ўзини пиширилмаган табиий ҳолида истеъмол қилиш ундаги фойдали хусусиятларнинг сақланиб қолишига сабаб бўлади. Пиширилган кунжутда эса, фақатгина хушбўй ҳид қолади, ундаги керакли моддалар ўз хусусиятини йўқотади. Кунжут таркибида сезамин номли антиоксидант мавжуд бўлиб, у кўпгина касалликларнинг олдини олишда, шу жумладан, саратон касаллигида ҳам аҳамиятлидир. Кунжутнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири, у қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиради. Митти зиравор соч ва тирноқлар учун ҳам кони фойда. У тирноқлар мўртлиги ва соч мустаҳкамлиги учун биз билан бирга қайғуради. Кунжут таркибидаги тиамин моддаси модда алмашинуви ва асаб тизимининг яхши ишлаши учун самарали. Кунжут калцийга бойлиги сабабли, остеопороз ривожига тўсқинлик қилади. Атеросклерознинг олдини олади. 45 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар учун айниқса, унинг фойдаси кўп. Боиси, унда аёллар учун керакли гармонлар етарлича бор.

Кунжут ёғидан косметологиядан кенг фойдаланилади. Кунжутнинг кунлик меъёри икки-уч чой қошиқни ташкил қилади. Лекин унутманг, қанчалик фойдали бўлмасин, уни истеъмол қилишда ҳам эҳтиёткорлик талаб этилади.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

1 × пять =