Тирноқ тишлашни ташлаймиз

Кўпгина одамлар ўзлари билмаган ҳолда тирноқ тишлашади. Бунга эса турли стресслар, асабийлашиш, зерикиш ёки ўзини ноқулай ҳис қилиш туртки бериши мумкин. Агар сиз ҳам шундайлар тоифасига кирсангиз, унда шу одатдан қутулишга оид тавсияларимизга кўз югуртириб чиқинг. Балки улар сизга асқотиб қолар?

Бу ёмон одатни даф этиш учун, авваламбор, ўзингизда шу одат мавжудлигини тан олиб, унга қарши курашиш кераклигини юракдан ҳис қилинг. Ушбу сониялардан бошлаб, қўлингизни оғзингизга олиб бормаслик ҳақида ўзингизга сўз беринг.

Фотоаппаратда (ёки уяли телефонингиз камерасида) ўз тирноқларингизни суратга олинг ва вақти-вақти билан, айниқса тирноқ тишлагингиз келганда уларга қаранг. Манзара у қадар дилтортар эмас, тўғрими? Албатта, сиз ўз тирноқларингиз бунақа бўлишини истамайсиз. Демак, вазиятни ўзгартириш вақти етибди.

Дафтар тутиб, унга ўз муваффақиятларин гизни ёзиб боринг.

Шу билан бирга, таомномангизга ҳам эътибор беринг. Таркибида кальций ва магний бисёр бўлган егуликларни кўпроқ енг. Чунки, организмга фойдали моддалар етишмаганда ҳам киши тирноқ тишлашга одатланади.

Бу одатни бошқа, нисбатан беозорроқ бирон одатга алмаштирсангиз бўлади. Масалан, тирноқ тишлагингиз келиши билан столни чилдирма қилиб чалинг ёки тирноқларингизни нг ўсишини томоша қилиб, ўзингизни мақтаб қўйинг. Сиз ўзингизга ёққан, истаган бошқа одатни қабул қилишингиз мумкин. Бироқ у албатта сизни тирноқ тишлашдан чалғита олиши керак.

tirnoq

Мунтазам равишда тирноқларингизни олиб юринг. Шунда уларни тишлашга эҳтиёж бўлмайди.

Яна шуни ҳам инобатга олингки, тирноқ тишлашдан қутулиш учун жуда сабр-тоқатли бўлишингиз лозим. Чунки кўп йиллардан бери «қадрдон» бўлган бу одат сизни осонликча тарк этмайди; у сиздан анча-мунча меҳнат ва вақт талаб қилади. Шундай экан, қатъиятли бўлишга ҳаракат қилинг. Ўз иродангизга суянинг ва шу баҳонада уни ҳам янада чиниқтиринг.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × 1 =