Хаёлий аллергия ҳақида эшитганмисиз?

Аксарият одамлар шифокорга учрамай, ўз-ўзларига “аллергия” деб ташхис қўйиб олишади. Аслида эса, аллергияга учраган ҳар 5 нафар бемордан 3 нафарида бу касалликдан асар ҳам йўқ. Шунчаки улар аллергия белгилари ва унга қарши ишлатиладиган дорилар ҳақида биладилар.

Шунинг учун ҳам, ўзларидан айни касаллик белгиларини топиш билан машғул бўладилар. Бирор аллергик мойиллик сезишлари билан дарров дорихонадан рекламаси зўр бўлган бирорта дорини харид қиладилар. Шифокорга борганимиз билан барибир, у ҳам шуни тавсия қилади-да, деб ишонадилар.

Бу нотўғри қадамдир. Бу билан айнан сизда мавжуд аллергияга қарши курашадиган дори танламаслигингиз мумкин, буям етмагандек, сизда буткул бошқа касаллик, аллергия эмас, балки псевдоаллергияди р. Бу касаллик аллергияга қараганда уч марта кўп учраса-да, баъзида унга тўғри ташхис қўйилмай қолади.

Псевдоаллергияни нг бош сабаби асаб тизимингизда. Унинг келиб чиқишига сурункали чарчаш ва руҳият билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб бўлиши мумкин. Улар асаб ва бошқа рецепторлар сезгирлигига ва ташқи қўзғатувчиларга номутаносиб таъсир кўрсата бошлайди. Псевдоаллергияда кўпинча одамлар нафақат анальгиндан, балки ўзлари учун жуда зарур бўлган дорилардан воз кечишади. Юқори қон босими билан юрадиганлар, юрак-қон томир касалликларига учраган беморлар учун бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Қандай келиб чиқади?

Кўпинча ёлғон аллергияни егуликларга қўшиладиган сунъий қўшимчалар, ҳаддан зиёд миқдорда ичилган дорилар, кимёвий моддалар (косметика, маиший кимё ва қурилиш маҳсулотларида қўлланилади) келтириб чиқаради. Бу қаторга турли ўғитлар, пестицидлар ва бошқаларни қўшиш мумкин.

Фарқи нимада?

Ташқи белгиларга кўра, аллергия ва псевдоаллергия бир-бирига ўхшаш. Аллергия иммунитет касаллигидир; аллерген махсус антижисм (антитело) билан боғланиб, иммун занжирини ишга солади, у биофаол моддалар ишлаб чиқарадиган нишон-ҳужайралар ни қўзғатади, айнан улар тери қизариши ва қичишиши, кўздан ёш оқиши, аксириш, бронхлар спазмини келтириб чиқаради. Псевдоаллергияда аллергенлар ва иммун реакциялар бўлмайди, бунда нишон-ҳужайралар дорилар, озуқавий қўшилмалар ва бошқалар томонидан тўғридан-тўғри, бевосита қўзғатилади. Уларнинг аксарияти организмимизда нотўғри модда алмашинуви, овқат ҳазм бўлиши бузилиши, асаб ва эндокрин тизимидаги муаммолар оқибатида юзага келади.

Қандай даволанади?

Шу боис, бу икки касалликни даволаш бир-биридан кескин фарқланади. Аллергияда аллерген йўқотилади, псевдоаллергияда эса, уни келтириб чиқарадиган жараёнлар тўхтатилади. Псевдоаллергияга ташхис қўйиш учун аввало ҳақиқий аллергия бор-йўқлигини аниқлаш лозим. Бунинг учун махсус аллергологик таҳлиллар топширилади, булар аллергенлар ёрдамида тери синамаси, қондаги специфик антижисмлар миқдорини аниқлаш таҳлили ва бошқалардир. Псевдоаллергияда эса, ушбу таҳлиллар манфий чиқади.

Ҳақиқий аллергияда тестлар мусбат чиқади ва врач-аллерголог аллергия тури ва унинг ривожланиш босқичига кўра даволаш муолажаларини тавсия этади.

ШАҲРИБОНУ

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

11 − пять =