Бухорога йўл олган Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнди

Ўзбекистон орқали Россияга йўл олган Покистон вертолети Афғонистон ҳудудида фавқулодда қўнишга мажбул бўлган, деб хабар беради спутник.

Покистоннинг Ми-17 вертолёти Афғонистонда фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Покистон генерали Асим Бажаванинг сўзларига қараганда, ушбу вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган.

Dunya News телеканали хабарига кўра,  вертолётда 7 киши бўлган, улардан олти нафари Покистон фуқаролари бир киши эса – Россия фуқароси. Телеканал хабарига кўра вертолёт Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига йўл олган бўлган.

“Бош штаб бошлиғи Рахил Шариф генерал Афғонистондаги НАТО миссияси генерали Жон Николсонга қўнғироқ қилиб, ундан экипаж аъзоларини қутқаришда кескин ёрдам сўраган. Панжоб ҳукуматига қарашли бўлган вертолёт Ўзбекистон орқали Россияга таъмирлаш учун келаётган бўлган”, — дейилган генерал Бажаванинг хабарида.

Ўз ўрнида генерал Николсон, НАТО имкон қадар ёрдам беришини тасдиқлаган. Шу билан бир вақтда Покистон ҳукумати Афғонистон ҳукумати ва армияси ёрдамини ҳам сўрашган.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

8 − один =