Аёл тухумдони олиб ташланса, салбий ўзгаришларга олиб келадими?

Одатда, жинсий гармонлар организмда жуда кўп вазифаларни бажаради. Улар ҳимоя қилади, ривожлантиради. Умуман, аёл организмини кўп томонлама гармонга тобе дейиш мумкин. Баъзида аёлнинг иккита тухумдонини ҳам олиб ташлашга тўғри келади. Бу аъзо олиб ташлангандан кейин аёл организмидаги жиддий ўзгаришларга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Аёл ўзини одатдагидан ёмонроқ ҳис қилади, терида ўзгаришлар кузатилади, кўп касалликларга мойиллик сезилади. Буни қайсидир маънода эрта қариш аломатларига ўхшатиш мумкин. Аёл организмидаги гармонларнинг аҳамиятини ҳис қилган ҳолда, шифокорлар бирданига иккита тухумдонни олиб ташламасликка ҳаракат қиладилар. Бироқ айрим ҳолларда, масалан, онкологик касалликларда бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун шу йўлни тутишга мажбур бўладилар. Асосий савол туғилади, бемор аёл тухумдонларини олдирганидан кейин ўзини доимгидек ҳис қила оладими? Айримлар тушкунликка тушади, айримлар нохуш ўй-хаёлларга берилади. Аммо бу фожиа эмас. Фақат айни жарроҳлик амалиёти қўлланилганидан кейин беморда айрим ҳолатлар кузатилади:

Айримлар ҳали ўрта ёшга етмай туриб, тухумдонини олдиради. Натижада, уларда 50-55 ёшли аёлники сингари репродуктив система “нафақага чиқади” ва климакс бошланиши мумкин. Бунинг белгилари одатда, жарроҳликдан 2-3 ҳафтадан кейин бошланиб, 2-3 ой ўтгач, ўзини тўлиқ намоён қилади. Бунда қизиб кетиш, терлаш, бош оғриғи, артериал босимнинг ўзгариши, шунингдек, аёлда психик ва руҳий ўзгаришлар билан бирга кечиши мумкин. Бунинг оқибатида, аёлда асабий, беҳаловат, уйқусизлик, тушкунлик, ҳолсизлик, хотира ва диққатнинг сусайиши каби ҳолатлар кузатилади. Вақт ўтиши билан бу белгилар ўтиб кетади, аммо афсуски, уларнинг ўрнини бошқалари эгаллаши мумкин. Бу моддалар алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ. Атеросклероз ривожланиши унинг этидан юрак ишемик касалликлари, мияда қон айланишининг бузилиши, оёқ томирларида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Аёллардаги эстрогенларнинг ҳимоя қобилияти боис, улар эркаклардан анча кейин атеросклерозга чалинадиган бўлсалар, тухумдонлар олиб ташлангандан сўнг аёллар бу борада эркакларни “қувиб етадилар”.

Гипертония касаллиги ҳақида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Тухумдони олинган аёлнинг юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи анча юқори. Гармонлар етишмаслигидан тери, тирноқ ва соч зарарланади. Аммо бу қўрқинчли эмас. Чунки аёл организмидаги айрим моддалар эстрогенларнинг ўрнини тўлдириб туриш хусусиятига эга. Қолаверса, замонавий тиббиёт аёлга етмаётган гармонларни тўлдириш вазифасини ўз бўйнига олади. Фақат бу ўринда шифокор кўрсатмасига кўра иш тутиш керак бўлади. Аммо онкологик касаллик сабабли тухумдонлар олиб ташланган бўлса, унда гармон терапиясини қўллаш мумкин эмас. Асосийси, аёл айни вазиятда тушкунликка тушмасдан ўзини қўлга олиши, шароитни тўғри баҳолаб, фаол турмуш тарзига амал қилиши, спорт билан шуғулланиши лозим. Ахир, аёл ҳар қандай шароитда ҳам аёллигича қолаверади.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

19 − 8 =