Назарбоев педофилларни бичиш ҳақидаги қонунни имзолади

Қозоғистон президенти педофилларни ахталашни қонунан белгилаб қўйди, деб ёзади Оқ-ўрда матбуот хизматига таянган ҳолда ИнАктау нашри.

“Давлат раҳбари болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган «Қозоғистон Республикасининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, 17 март куни Қозоғистон парламенти сенати депутатлари «Қозоғистон Республикасининг болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқишган ва икки ўқишда қабул қилишган эди.

Энди мамлакатда педофилларни кимёвий йўл билан бичиш мажбурий асосда йўлга қўйилади.

sof.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

18 − 5 =