СУВЧЕЧАК КУЗДА КЎПАЯДИМИ?

Сувчечак юқтириб олиш учун бемор ётган хона ёнидан ўтиб кетишнинг ўзи кифоядир.

ЙИРИК ПЛАНДА

Бу касалликнинг инкубацион палласи 14-16 кунни ташкил этади. Тахминан икки ҳафтадан сўнг боланинг тана ҳарорати кўтарилиб, у ўзини ҳолсиз сезади, 1-2 кундан кейин эса, аввал юзда, бошда, кейин бутун танада қизил тошмалар кўринади. Тошмалар устида йирингли пуфакчалар бўлиб, улар тез ёрилади, кейин эса, яра усти қотади ва у бир ҳафталар ичида йўқолади. Одатда, болада 300 тача ёки ундан кўп тошиши мумкин. Тошма тошишни бошлаши билан боланинг тана ҳарорати ҳам кўтарилмай қўяди.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Агар болакай ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса, ҳеч қандай даволаш усуллари шарт эмас. Муҳими, гигиена ва яхши парваришдир. Пуфакчалар қичишади, болакай уни тирнаб, ярага инфекция киритиб қўйиши мумкин. Бу эса, тузалиш вақтини чўзиб юборади.

Тана доимо тоза бўлиши керак, болакайнинг кийимлари ва тўшагини тез-тез алмаштириб туринг, Унинг қўллари доим озода бўлиб, тирноқлари олинганлигига эътибор қаратинг. Йиринглаган тошмалар устига синтомицин эмульсиясини суринг. Агар тошма бола оғзига тошган бўлса, унга мойчечак дамламаси ичиринг. Баъзида тошма кўз шиллиқ пардасида ҳам кўриниб қолади, бундан хавотир олманг, у кўриш қобилиятига умуман зиён етказмайди. Қовоқларни мойчечак дамламаси билан чайиб, кўз ичига шифокор ёзиб берган суюқлик томизиш мумкин.

ЁДДА ТУТИНГ!

Бола сувчечак билан оғриганда унга аспирин бериш мумкин эмас. Бу жуда хавфлидир, у жигарни зарарлаши ёки мияга (Рей синдроми) салбий таъсир этиши мумкин. Агар ҳарорат 39 дан юқорига кўтарилса ҳам, иситмани бошқа воситалар билан, албатта, уларни оз миқдорда бериб туширишга ҳаракат қилинг.

КИМГА ХАВФЛИ?

Иммунитетида ноқисликлар бор болаларда сувчечак оғир ўтади. Шунингдек, янги туғилган чақалоқларга ҳам у ўта хавфлидир. Одатда, бўлғуси она ҳомиладорликнинг илк паллаларида сувчечак юқтириб олган бўлса, у болага ҳам юқиши хавфи 25 фоизни ташкил этади.

Аллергик экземаси бор болаларда тошмалар ҳаддан зиёд кўп тошиши кузатилади.

Ўсмир ва катталарда ҳам касаллик оғир ўтади, ҳарорат юқори бўлиб, баъзида тошмалар тошган жойда ички қон кетиш ҳолатлари ҳам бўлиши мумкин. Шу боис бу “болалар инфекцияси” билан ўз вақтида, яъни, болаликда касалланиб ўтган маъқулдир.

ЎН ЙИЛЛАРДАН СЎНГ, ОРТГА ҚАЙТИШ

Сувчечак вируси герпес-вирусинин г қариндошидир. Киши тузалгач ҳам, организмда унинг антитаначалари (антитела) қолиб, иккинчи бор уни юқтириб олмайди. Лекин вирус ҳеч қаерга кетмайди, у бутун умримиз давомида ичимизда яшайверади. Айни дамда қонимизда мавжуд антитаначалар ва киллер-ҳужайрала р вирусни қатъий назорат қилиб, у бош кўтариши билан ҳужумга ўтишади. Бироқ ёши катта инсонларда бирон бир касаллик ёки стрессдан сўнг иммунитетлари пасайиб кетиши кузатилади. Айнан шундай пайтда вирус бош кўтариб, баъзи бир асаб толаларини зарарлайди, оқибатда кишида худди сувчечакка ўхшаш тошмалар тошиши кузатилади. У одатда, умуртқа поғонасига перпендикуляр ҳолатда тошиб, қаттиқ оғриқ чақиради ва у қамраб олувчи лишай деб номланади. У одатда, ҳар бешинчи инсонда кузатилади.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

пять × 5 =