Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди?

Ўтган ҳафтада Иорданиянинг Амман шаҳридаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази дунёнинг энг обрўли 500 мусулмон рўйхатини эълон қилган эди. Тожикистон раҳбари ушбу нуфузли рўйхатдан учинчи бор ўрин олган.

Эмомали Раҳмон нима учун дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди? Айнан шу саволга спутник нашри жавоб топишга ҳаракат қилди.

Жавоблар эса қуйидагича:

Энг нуфузли мусулмонлар рўйхати2009 йилдан бери эълон қилиб келинади. Рейтинг муаллифлари Эмомали Раҳмонни ушбу рўйхатга киритар экан, Тожикистон президентининг 2013 йилда давлат раҳбарлигига тўртинчи бор қайта сайлангани, Ҳаж сафарини адо этгани ҳамда 2007-йилда ўз фамилиясидаги сляванча «ов» (Раҳмонов) қўшимчасидан воз кечганини эсга олишган.

Тожик сиёсатшуноси Абдуғани Мамадазимовнинг фикрига кўра, Эмомали Раҳмоннинг ушбу рўйхатга киритилиши бош сабаби аниқ. Жорий йилда у оилавий Макка ва Мадинага Ҳаж сафарини амалга оширган ҳамда Каъбага кириш бахтига муяссар бўлган (у ерга фақатгина Саудия Қиролининг рухсати билангина кириш мумкин).

 

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре + 20 =