Юздаги ажинлар қандай касалликдан далолат беради?

Юздаги ажинлар ҳаёт машаққатлари ва қарилик белгиси, дейилади. Лекин бу аслида ундай эмас. Ажинлар терини нотўғри парваришлаш, ҳадеб юзни тириштириш ҳамда наслий мойиллик туфайли пайдо бўлади. Лекин шундай ажинлар ҳам бўларканки, уларга қараб инсонда қандай касалликлар борлигини билиб олиш мумкин экан. Лекин ташҳиснинг бу тури асосий эмаслигини унутманг. У шунчаки бошланаётган дард белгиси бўлиши мумкин. Барча хавотирли белгилар ҳақида ўз даволовчи шифокорингизга мурожаат этиб, у тавсия этган текширувлардан ўтибгина бирон бир қатъий хулоса чиқаринг.

* Ёноқ ва унинг олдидаги тери тез сўлиб, осилиб қолиши қовуқ касалликларидан дарак бериши мумкин.

 Пастки жағ тагидаги бўйин ва бақбақанинг осилиши буйраклар иш фаолиятидаги муаммоларда кўзга ташланади.

 Иякнинг мунтазам равишда жонсизланиб қолиши юрак ва қон томирлари касаллиги бошланаётганидан дарак беради.

 Бурун катакларидан лаб четигача тушган чуқур ажин ошқозон-ичак тизимидаги патология, овқат ҳазм бўлишидаги муаммолардан сўзлайди.

 Лаблар атрофи, бурун тагидаги тери рангпар бўлса, бу юрак-қон томир касалликлари, юрак етишмовчилигидан дарак беради. Худди шу ердаги тери кўкимтир бўлса, бу нафас олиш тизими касалликлари, жумладан астма, зотилжам, бронхитни билдиради.

 Лаб четлари мунтазам равишда ёрилиб турса, бу авитаминоз, яъни В гуруҳи, А, Е витаминлари етишмовчилигини, дисбактериоз, буйраклар иш фаолияти ҳамда организмда сув-туз алмашинув жараёнининг бузилишини билдиради.

 Пешонадаги ажинда кўплаб “х” белгиси бўлса – бу умуртқа поғонаси касалликлари, орқа мия чурраси борлигини билдиради.

 Кўз остидаги ярим ой шаклидаги ажинлар буйраклар ва қовуқ иш фаолиятиниинг ёмонлигидан дарак беради.

 Кўз ости доимо, айниқса эрталаблари керккан бўлса, юрак-қон томир тизимингизни текширувдан ўтказиб олишни маслаҳат берамиз.

 Юз терисининг сариқ ёки яшилтоб-кулранг бўлиши жигар касалликлари гепатит, цирроздан дарак беради.

 «Ерга монанд» тус эса ошқозон ости бези функцияси бузилганда кузатилади.

 «Мум»га монанд тери, қонсиз сарғиш тус эса, онкологик касалликлардан сўзлаши мумкин.

 Юз доим ялтираб турса, қалқонсимон без касалликларига гумон қилишади.

 Аёл ҳомиладор бўлмаса-ю, юзини доғлар босса, бу жигар иш фаолияти бузилиши ёки тухумдонлар ва бачадон касалликларининг белгиси бўлиши мумкин.

 Юзнинг пастки қисми, лаблар, жағ, бўйин, кўкракдаги кўплаб ҳуснбузарлар эндокрин тизимидаги муаммолар, қалқонсимон без, жигар, тухумдонлар касалликларидан дарак беради.

 Агар ҳуснбузарлар кўпроқ пешона, ёноқ, бурун катакларида учраса, бу ичак иш фаолияти бузилиши, дисбактериоздан дарак беради.

 Доим торайиб турган қорачиқлар мия ичи қон босими, қалқонсимон без иш фаолияти бузилиши, менингитдан дарак беради.

 Бўртиб чиққан кўзлар бошланаётган гипертиреоздан огоҳлантиради.

 Кўзнинг ичи сарғиш тус олса, бу организмнинг заҳарланганлиги, гепатит ёки жигар иш фаолияти бузилишидан дарак беради.

 Доимий ёшланиб турган кўзлар организмда калий моддаси етишмовчилигидан дарак беради.

 Кўзнинг ичи кўкимтир рангда бўлса, у авитаминоз ва гемоглобин миқдорининг камайиб кетишидан дарак беради.

Нафосат

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 − 1 =