ЯНА ШАМОЛЛАШМИ? Болани дори билан тўйинтирмай, кўчага чиқинг

Шамоллаш касалликлари мавсуми бошланди. У ҳар доимгидай болалардан бошланади: улар бир-бирига касалликни боғча, мактабларда юқтириб, уйга олиб келишади ва катталар билан “бўлишишади”. Ёпиқ доира бўйлаб айланиш бошланади. Ота-оналар қўлларидан келганча болани тезроқ тузатишга ҳаракат қилишади. Лекин бу доим ҳам керак бўлавермас экан.

БОЛА КЎП КАСАЛ БЎЛАВЕРСА

Ота-оналарнинг фикри: Агар бола кўп касал бўлаверса, унинг иммунитети заифлашиб қолган ва у касаллик билан курашолмаяпти.

Аслида: Барча катта шаҳарларда болалар йилига 10 мартта касалланишади ва бу меъёр саналади. ЎРВИ ёмон эмас, аксинча яхши иммунитетда юзага келади, яъни у аввал бу вирус билан тўқнаш келмаган. Бола кўп касал бўлишидан куйиниш керакмас, унинг тез тузалишидан қувониш даркор. Демак унинг организми курашмоқда ва бу курашда у чиниқиб бормоқда.

КАРАНТИН АСЛИДА КЕРАКМИ?

Ота-оналарнинг фикри: Тузалган болани уйда бироз вақт ушлаб, уни боғчага юбормаган маъқул.

Аслида: Касалликдан кейин уйда кўп ўтириш ярамайди. Бугун ҳарорат тушса, эртаси куни болани боғчасига жўнатинг. Агар уйда кўп ўтирилса, боғчада бола организмига таниш бўлмаган янги бир вируслар пайдо бўлиб қолиши мумкин. Шу боис кўпинча бола боғчага келиши билан яна касалланиб қолиши ҳолатлари кузатилган.

АНТИБИОТИКЛАРДАН ВОЗ КЕЧИНГ

Ота-оналарнинг фикри: антибиотиклар шамоллашни тезроқ енгиш учун керак.

Аслида: Аксарият оналар шамоллаш билан курашишнинг энг самарали йўли бу антибиотиклар деб санашади. Лекин шифокорлар кўпинча болани кўрикдан ўтказгач, шунчаки қайноқ ичимлик ва витаминлар тавсия этади. Бу эса ота-оналарга ёқмайди. Шифокорлар эса шамоллашда иммунитетни кўтарадиган дорилар ва антибиотикларнин г умуман кераги йўқ деб санашади. Шамоллаш нима дегани? Уни изоҳлаганда кўпинча ЎРВИ ташҳиси тилга олинади. Яъни бу бактериал бўлмаган характерга эга касалликдир, антибиотиклар эса вирусга эмас, балки бактерияларга таъсир этади. Буям етмагандек, антибиотиклар организм иммун тизими фаоллигини сусайтиради ва у шамоллаш билан курашишга бел боғлаган организмга халақит беради. Шу боис агар шифокор сизга шамоллашда кучли таъсир қиладиган дорилар ёзмаган бўлса, ўзбошимчалик билан уларни харид қилиб, қўлламанг.

ХАРОРАТ ЮҚОРИ БЎЛСА

Ота-оналарнинг фикри: агар боланинг ҳарорати юқори бўлса, уни дарҳол тушириш даркор.

Аслида: ЎРВИнинг табиати шунақаки, уни даволашнинг мақбул йўли йўқ, шунчаки унга нисбатан мақбул ёндошиш мавжуд. Шошилиш керакмас. Кўпинча 2-3 кун касал бўлиб, бурни оқади, тана ҳарорати бироз ошади ва кейин у ўз-ўзидан тузалади. Болангиз касалликни бошдан кечиришига қўйиб беринг. Унинг тана ҳарорати 40 даражадан ошиб кетсагина дори бериш керак, шундаям уни 38гача тушириш тавсия этилади. Бу ҳолда иммунитет вирусга қарши курашишга чиқади.

РЕКЛАМА ҚИЛНАЁТГАН ДОРИЛАР

Ота-оналарнинг фикри: рекламаларда тилга олинаётган дорилар энг самаралисидир.

Аслида: Ҳар бир дори кимевий модда бўлиб, у болангиз организмига таъсир қилади. Вирусга қарши дорилар у касаллик бошланиши билан қўлланилсагина самарали бўлиши мумкин. Лекин реклама қилинаётган дориларга эҳтиётлик билан ёндошиш даркор, у керакли клиник синовлардан ўтмаган бўлиши мумкин. Шу боис бола соғлиғи билан ўйнашмай, уни яхши мутахассис шифокор тавсиясига кўра даволанг.

Шаҳрибону diydoraziz.uz учун

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемнадцать − восемнадцать =