Сурияга Яратган ёрдам бермаса, бандалар бу ишга ярамайди….

Кечагина минглаб ОАВлар Сурияда ҳаво ҳужумлари натижасида портлаган мактаб ва қурбонлар ҳақида жар солдилар. ЮНИСEФ ижрочи котиби Этени Лейк буни ҳарбий жиноят дея баҳолади. БМТнинг россиялик доимий вакили эса бу фожиали Россиянинг алоқаси бўлмаслигини умид қилаётганини айтди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Россия Мудофаа Вазирлиги командири Игор Конашников ғарб ОАВлари томонидан эълон қилинаётган тасвир ва суратларни ўхшамаган сохта дея фикр билдирди. БМТ ЮНИСEФни навбатдаги ёлғон маълумот қурбони бўлибди, дея қўшимча қилган.

Бироқ ҳеч ким ҳалок бўлган 20 дан ортиқ тирик жон ва жароҳатланганлар ҳақида ҳеч нима демаяпти.

Аслида Сурияда радикал гуруҳлар билан уруш бошлаган. Улар жангариларни тайёрлашда Суриядан гўёки синов жанг майдони сифатида фойдаланиб келаётган эдилар. Бу дунё миқёсидаги муаммо дейилди, кучли ҳарбий салоҳиятга эга АҚШ ва Россия Суриядагитолибон гуруҳлар, радикал кучларни батамом йўқ қилишга келишилди. Аммо минг афсуслар бўлсинки, ҳар сафар АҚШ ва Россиянинг ҳаво ҳужумлари улар устига эмас, негадир тинч аҳоли вакиллари устига ёғилмоқда. Гўё кучли давлатлар ҳам ўз ҳарбий салоҳиятини Сурия устида уруш баҳонасида синаб кўришаётгандек.

Ҳаёти ҳозирданоқ жаҳаннамга айланган инсонларга Худо ўзи ёрдам бермаса, ер юзидагилар ёрдамга ярамас экан….

Зиёда Зияева

манба: mulohaza.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

1 шарҳ: Сурияга Яратган ёрдам бермаса, бандалар бу ишга ярамайди….

  • Ха дунёда тинчликдан буюк неъмат йук. Худога минг катла шукр диёримизда тинчлик хукмрон. «Демократия, «»Инсон хукуклари» агар шунака булса бизга унинг умуман кераги йук. Хар кандай демократия, озодлик, инсон хукуклари фарзандларимизнинг куз ёшларига арзимайди.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемь − 7 =