Трамп сабабли америкалик аёл исломни қабул қилди

Дональд Трамп АҚШнинг навбатдаги президенти этиб сайланган куни америкалик Лайза Шанклин (Lisa Shanklin) деган аёл Фейсбукдаги саҳифасида бу одамнинг нафратомуз сўзлари уни Исломни қабул қилишга ундаганини маълум қилди.
Бир йил аввал, Трампнинг мусулмонлар шаънига айтган навбатдаги хунук сўзларидан сўнг бу аёл Қуръоннинг инглизча маънолар таржимасини қўлига олиб, масаланинг тагига етишга қарор қилган. Маълум бўлишича, у университетда қиёсий диншунослик фанини ўрганган пайтлариданоқ Қуръони Карим билан таниш бўлган экан.
Шундан кейин Лайза муслималар билан тез-тез кўришиб, суҳбатлашиб турадиган бўлибди. Орадан кўп ўтмай, у Исломни қабул қилишга қарор қилибди, деб ёзади IMFeed.
Лайза 2017 йил 20 январдан, Трампнинг инаугурация кунидан бошлаб ҳижобда юришга қарор қилган бўлиб, ўзининг бу қароридан фахрланишини айтган.
«Шу кундан бошлаб доим ҳижобда юраман. Мен бу билан фахрланаман ва одамларни мутаассибликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашга чақираман», деб ёзади у.

манба:islom.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

9 − один =