Ravon автомобиллари нархи ошди

Россияда автоматик трансмиссияга эга бўлган энг арзон Ravon автомобилининг нархи ошди, у 60 минг рублга қимматлашди.

Агар илгари ихчам Ravon R2 хэтчбекининг нархи 409 минг рублдан бошланган бўлса, эндиликда уни сотиб олиш учун 469 минг рубл тўлаш керак бўлади. Бунда 2016 йилнинг охирига қадар автомобилни 30 минг рубллик чегирма билан сотиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Экономика сегодня» ёзмоқда.

Ravon R2 Россия бозорини тарк этган Chevrolet Sparkнинг янгиланган моделидир. Машина Россияда 1,2 литр ҳажмли двигател ва тўрт босқичли «автомат» қутиси билан сотилади. Ўзбекистон автокомпанияси Россия бозоридаги маҳсулотлари нархини жорий йилда илгари ҳам оширган эди.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × два =