25 йил ўтиб тикланган алоқа

2017 йилнинг январь ойида, 25 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон пойтахтлари ўртасидаги авиаалоқалар қайта тикланади. Бу ҳақида «Ховар» миллий ахборот агентлиги Тожикистон Республикаси транспорт вазирлиги фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғи Юсуф Раҳмонга асосланиб, хабар берди, деб ёзади kun.uz

«Мазкур рейснинг қайта тикланишига доир протокол бугун, 30 ноябрда, Душанбе шаҳрида икки мамлакат транспорт идоралари томонидан имзоланди», — дея таъкидлади у.

Манбада таъкидланишича, ҳамкорликка оид протоколга мувофиқ Душанбе-Тошкент-Душанбе рейси ҳафтада икки марта Тожикистоннинг «Сомон-Эйр» ва «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.

Юсуф Раҳмоннинг сўзларига кўра, ўзбек транспортчилари делегацияси ва тожик мутахассислар Душанбеда «бўлғуси авиарейсларнинг сони ва рентабеллиги, парвозлар географияси»ни муҳокама қилишган.

«Тожикистон ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларидан ҳам икки томонлама парвозларни йўлга қўйиш имкони пайдо бўлиши эҳтимолдан холи эмас», — дея қўшимча қилди у.

Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясининг раҳбар ўринбосари Олег Лим бошчилигидаги делегация барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилишга тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Тожикистон халқаро аэропортида бўлди.

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × два =