Ҳақиқий гречкали парҳез (Фойда ва зарарлари+рецепт)

Гречкали парҳез- бу ортиқча вазндан очлик ҳиссини туймай халос бўлишнинг ажойиб йўли. Фақат сиз бунинг учун 2 ҳафта давомида фақат гречка ейишингиз керак. Бундай парҳез турида саноқли кунлар ичида чиройли қоматга эришиш мумкин. Парҳезнинг исталган турида барча егуликларни чеклаш ҳисобига организмда фойдали витамин ва микроэлементлар танқислги юзага келади. Шунинг учун ҳам парҳез тутишдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Бу парҳез бир икки ҳафтага мўлжалланган. Унинг асоси гречка дони. Агар сиз бу дондан тайёрланган бўтқани ейолмасангиз, яхшиси, бу парҳездан воз кечинг. Бу парҳез организмни токсин ва тиқилмалардан халос этади, ошқозон ишини меъёрга солади ва модда алмашинувини яхшилайди. Биринчи кунларда вазн ортиқча суюқлик йўқолиши ҳисобига камайса, кейинги кунларда эса ёғ тўқималаридан халос бўлади. Икки ҳафтада организмнинг ўзига хослигига қараб 5 килограммдан 10 килограммгача озиш мумкин.

Гречка таркибида углеводлар кам, клетчатка яъни бириктирувчи тўқималар кўп. Шунинг учун у ҳазм қилишга ёрдамлашади.Бунинг устига у оқсил ва аминокислоталарга бой. Унда темир, калий, фосфор, йод, В 1 витамини, В6, ва кўп миқдорда магний бор. У юрак қон томир тизими фаолияти яхшилайди, қон босимини меъёрга келтиради. Гречкали бўтқага ёғ қўшманг, унинг ўрнига зираворлар қўшишингиз мумкин.

Иложи борича  таомга туз қўшманг. Чунки ортиқча суюқлик ўрнини туз тезгина тўлдиради.

Парҳез давомида ёғсиз қатиқ ичиш мумкин фақат кунига 1 литрдан кўп эмас.

Газсиз сувдан истаганча ичиш мумкин, кўк чой эса- кунига бир икки пиёла.

Парҳез кунлари бир жуфт олма ёки ёғсиз творог ейиш мумкин.

Гречкали бўтқага қуруқ мевалар- олхўри, магиз, туршак қўшиш мумкин.

Охирги овқатланиш вақти уйқудан камида тўрт соат олдин бўлиши керак

Гречкали парҳезга иккинчи марта фақат орадан бир ой ўтганидан кейин ўтиш мумкин.

ФОЙДАСИ:
Кунига неча марта ҳохласангиз шунча марта овқатланиш мумкин. Шунинг учун ҳам сиз очлик ҳиссини сезмайсиз.

Гречкали парҳезда клетчатка кўплиги учун у ичакларни ва жигарни зарарли моддалардан тозалайди, бир ҳафтадаёқ сиз ўзингизни енгил ҳис қиласиз.

Бундай парҳезда тери тозаланади ва тирноқлар мустаҳкамланади- бу унда В гуруҳ витаминлари кўплигидан.

Вақт тежалади. Бундай бўтқани тайёрлаш  осон ва оддий.

ЗАРАРИ:

Овқатланишда бир хиллик. Бир хил бўтқани икки ҳафта давомида ейиш жуда оғир.

Фақат бир хил озуқадан организм ўзига керакли барча моддаларни ола олмайди.

Бош оғриғи, умумий ҳолсизлик кузатилади.

ГРЕЧКАЛИ БЎТҚАНИ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИ:

200 грамм гречкага ярим литр қайнаган сув солиб устини ёпинг. Уни устига сочиқ ёпиб, 12 соатгача қолдиринг. Эртаси куни тайёр бўтқанинг сувини тўкиб ташлаб туз ва шакар аралаштирмасдан истеъмол қиласиз. Гречкали бўтқа билан бемалол чой ичиш мумкин. Фақат шакарсиз бўлса бўлгани.

Бир ош қошиқ гречкани бир стакан ёғсиз қатиқ билан аралаштириб эрталабгача қолдиринг. Бу бўтқани наҳорда истеъмол қилинг. Албатта унинг таъми ҳаммага бирдек ёқмаслиги мумкин, аммо берадиган самараси учун чидашингизга тўғри келади.

Агар ушбу парҳезни тутиш қийинлик қилса унда ўзингизни бўтқалар орасида сабзи ёки олма шарбати билан сийлашингиз мумкин. Фақат меъёрни унутманг. Акс ҳолда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Бундай парҳезда фақат икки кундан кейингина ҳўл мевалар ейиш мумкин.

Парҳез муддатини ўзингизча икки ҳафтадан узайтирманг.

БУ ПАРҲЕЗ ТАЪҚИҚЛАНАДИ:

Қандли диабет, ичак бузилишлари бўлган беморларга, ошқозон ярасига чалинганларга, ўсмирлар ва болалар, климакс жараёнини бошдан кечираётганлар, ҳайз вақтида, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре × 3 =