Совуқда бош кийимсиз: соч тўкилиши ва бошқа оқибатлар

 Тонгда кўчага чиқсангиз сочи чиройли турмакланган, соч дазмолида дазмолланган бир текис сочли қизларни кўриб ҳавасингиз келади. Ҳақиқатдан ҳам, соч инсонга ҳусн бағишлайди, ўзига яраша қиёфа яратишига ёрдам беради. Бироқ, гўзаллик учун саломатликни гаровга қўйиш нечоғли тўғри? Биз бош кийимсиз юриб қандай касалликларга йўл очиб беришимиз мумкин?

Совуқ ва нам ҳавода вирусларнинг яшовчанлиги ортади. Биз эса ҳафсаласизлик билан бошяланг юраверамиз. Ваҳолангки, доим ортимиздан бошингга кий деб танбеҳ берадиган онамизнинг айтганларини бугунга келиб тиббиёт ҳам исботлайди.Совуқда бош кийимсиз юриш қуйидаги касалликларга сабаб бўлиши мумкин:

МЕНИНГИТ

Менингит- мия пардаларининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган юқумли касаллик. Менингитга чалинган беморда сурункали бош оғриқлар, ўта инжиқлик, мия ички босимининг сурункали ошиши, хотира бузилишлари каби асоратлар қолиши билан хавфлидир.

БОШ ОҒРИҒИ

Совуқда бошяланг юриш бош оғриғига сабаб бўлади. Бош кийимсиз кўчага чиққанда салқин ҳаво бош миядаги рецепторларни қўзғатиб бошда 20 секундгача кучли оғриқ бўлиши мумкин.

ОТИТ

Қулоқ яллиғланиши билан кечадиган касаллик бўлиб у кучли оғриқ, иситма, қулоқдан ажралма келиши каби белгилар билан намоён бўлади. Қулоқ совуққа бошқа аъзоларга нисбатан жудаям таъсирчан. Шунинг учун ҳам бош кийим кийилмаганда қулоқ кўп зарарланади. Отит вақтида даволанмаса эшитиш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келади.

ЮЗ НЕРВИ НЕВРАПАТИЯСИ

 Юз нерви  неврапатияси юздаги асаб толалари касаллиги бўлиб, бўйин ёки қулоқ ости соҳаларининг шамоллаши сабабли юздаги асаб толалари қисилиб қолиши, шишиши ёки қон айланиши бузилиши оқибатида юзага келади.Бунда юз бир томонга қийшайиб, киши юзини бемалол ҳаракатлантира олмайди. Имо ишора қилишга қийналади. Баъзи ҳолларда хасталикнинг асорати сифатида имо-ишора мушаклари контрактураси юзага келади. Яъни бемор юзининг касалланган эмас, соғлом тарафи фалажланиб қолганга ўхшайди. У ўзи истамаган ҳолда мушаклари тортилишини ҳис қилиши мумкин.

СОЧ ТЎКИЛИШИ

 Бош терисида сочнинг ўсиши ва озиқланиши учун жавобгар соч илдизи бор. Совуқда бош кийимсиз юрилса ана шу илдиз  ўзига керакли моддаларни ола олмайди.Бу эса сочларнинг қуруқ ва синувчан бўлишига олиб келади. Натижада улар тез тўкиладиган бўлиб қолади.

Совуқ касалликка айнан сабаб бўлмасада кўпгина инфекцион касалликлар учун доя бўлиб хизмат қилади. Танадаги иссиқликнинг кўпи бошдан чиқиб кетади. Бош кийимда юриш эса совуқ қотишдан ҳам ҳимоя қилади.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 × четыре =