ТИББИЙ КЎРИКДАН ВАҚТИДА ЎТМАСЛИК БОЛАЛАР ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛМОҚДА

Сурункали касалликлар, эрта турмуш каби ҳолатлар билан бирга оналарнинг тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмаслиги болаларнинг туғма нуқсон билан туғилиши ва ўлимига сабаб бўлмоқда.

“Оила даврасида” нашри билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Нилуфар Рўзиева маълум қилган.

“Ўсмир қизларнинг тиббий саводхонлиги етарли эмаслиги оқибатидаги эрта никоҳлар сонининг юқорилиги оналар ўлимининг 34 фоиз, болалар ўлимининг 35 фоиздан ортишига сабаб бўлади. Оналар ўлими 15 фоиз ҳолатда ёш оналар туғруғига тўғри келади. Сўнгги ҳомиладорликдан кейин 3-4 йил ўтмасдан ҳомиладор бўлиш оқибатида болалар ўлими 2,5 мартага ортади”, дейди қўмита вакили Н. Рўзиева.

Қайд этилишича, Ўзбекистон аҳолисининг 51 фоизини аёллар ташкил қилади. Уларнинг 30 фоизи туғруқ ёшида (21-35) саналади.
1news.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

шестнадцать − тринадцать =