Саратонга қарши вакцина 46 фоиз беморларда яхши натижа кўрсатди.

Петербурглик шифокорлар онкологик хасталикка учраган беморлар учун янги вакцина ишлаб чиқишди. Инновацион дори тўлиғича беморларнинг “таҳрирдан ўтган” иммун ҳужайраларидан иборатдир. Ушбу тажриба воситаси баъзи бир бемордларда қўллаб кўрилмоқда. Петербургдаги онкологик марказга махсус уколларни олишга келадиганлар қаторида калининградлик икки нафар фарзанднинг онаси Наталья ҳам бор. У юмшоқ тўқималар саркомасидан азият чекиб, оёқларидан ажралишига бир баҳя қолганди. Бироқ  янги вакцина туфайли саратонни тўхтатишга муваффақ бўлинди. Шприцдаги вакцина махсус Наталья учун қилинган. Ташқаридан қараганда ҳаммаси оддий-белга тўртта укол қилинади. Бироқ киритилган дори-мураккаб инновацион технология натижасидир. Аёл организмига аввалроқ олиниб, лаборатория шароитида қайта ишланган унинг дендрит ҳужайралари киритилади.

Ирина Балдуева, онкология маркази илмий бўлими бошлиғи: “46 фоиз беморларда дори яхши натижа кўрсатган. Касаллик тўхтатилишига эришилди”.

Бу ерда гап саратоннинг мураккаб турларидан саналмиш тери меланомаси, юмшоқ тўқималар саркомаси, буйрак ҳамда ичак саратони ҳақида кетмоқда. Ушбу ташхис қўйилган аксарият беморлар мунтазам даволанишга қарамай ўша йилиёқ вафот этишади. Вакцина янги даволаниш усулидир, лекин у ҳозирча универсал эмас. Киши иммунитети ўта заифлашган бўлса ҳам у ёрдам бермаслиги мумкин.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 15 =