Назарбоев мақтовни ёқтирмайди, аммо уни ёмонлаганларга жиноий жазо бор

Козоғистон президенти тилёғламалик билан унинг юрагидан жой олиб бўлмаслигини айтиб ўтди. У республика мустақиллигининг 25 йиллик тантаналари чоғида қилган нутқида жумладан шундай деди:”Кўпчилик менинг ҳақимда мақтов сўзларни эшитган, буни ўзимга ҳам айтишган. Менинг ҳозир ёшим улуғ, анча-мунча тажрибага эгаман ва қанақадир ёлғон мақтовлар ёрдамида мени чув тушириб бўлмайди. Яна мен бошқа раҳбарлар билан мулоқот қилиш тажрибасига ҳам эгаман”.

У шунингдек ҳаммага “илиқ сўзлар учун» миннатдорчилик билдирди. “Яхши сўзлар мени келгусида қилинажак буюк ишларга ундайди деб ҳисоблайман. Ҳозир ҳам мен руҳланиб ўтирибман”,-таък идлади Назарбоев.

Нурсултон Назарбоев 20 йилдан бери Қозоғистонни бошқариб келмоқда. У миллат етакчиси саналади, бу эса унинг оиласи жиноий жавобгарликка тортилмаслигини ҳамда унинг таржимаи холини қоралаганларга нисбатан жиноий жазо белгиланишини таъминлайди.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двенадцать − 3 =