Озодбек Назарбеков: $10 мингли машмаша, уни қўлга туширишдими?

Мана бир ойдан ошдики Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳақидаги миш-мишлар тинганича йўқ. Кимдир «10 минг долларга тўйга бориб, солиқ тўламай юргани учун жаримага тортилди»-деса, яна кимдир «7 минг долларга тўйга боришини виртуал қабулхонага ёзишипти»-дейди. Бу гапларга на «Ўзбекнаво» ва на хонанданинг матбуот котиблари ойдинлик киритишди. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Юртимизнинг обрўли хонандаси ҳақидаги бундай гапларнинг юриши назаримизда тўғри иш эмас. Қолаверса хонанданинг мухлислари ҳам бу ҳақида маълумот беришимизни сўрашмоқда. Бу миш-мишларга ойдинлик киритиш учун «Ўзбекнаво»га 10 кундан бери мурожаат қилишимизга қарамай ишонч телефонларига ҳеч ким жавоб бермаяпти. «Ўзбекнаво»нинг расмий сайтидаги виртуал қабулхонага йўлланган саволларга ҳам жавоб келганича йўқ. Демак, ташкилотнинг ишонч телефони ва виртуал қабулхонаси кўзбўямачиликми? Одатда мурожаатларга бефарқ бўлган ташкилот ҳақида ёзилса уларнинг ўзлари таҳририятни тезда излаб топадилар. Биз ҳам шу йўлни тутишга мажбур бўлдик.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

5 шарҳ: Озодбек Назарбеков: $10 мингли машмаша, уни қўлга туширишдими?

  • Канча пулга туйга боради-бормайди бунисини мухокама килишга хечкимнинг хакки йук. Давлатимиз олдидаги соликни тулаб куйсин булди.

  • Тугри Озодбек жуда киммат нархга юради туйларга 10 доллар булиши мумкин мен ишонаман. лекин жа мунча киммат булмасинда у хам оддий бир одамку халк 10 000 долларни каердан олади. сал инсоп билан булиш керакда Озоджон.

  • Даромадимиздан солиқларни тўлаб қўйиш хар биримизни бурчимиздир. Бундан ташкари тўйга канча пулга боришнинг хам меъёри бўлиши керак. 7 000 -10 000$ га тўйда (фонограмма орқали) хизмат қилиш бу жуда қиммат нарх. Қўшиқчиларга тўйларда катта пуллар тўланаётганлиги туфайли ўхшаса-ўхшамаса қўшиқчиликка ўзини ураётганлар хам кўпайиб бормоқда. Бу ачинарли ҳол албатта. Ушбу ҳолатлар тегишли ташкилотлар томонидан қаттиқ назоратга олинадиган пайт келди манимча.

  • Буларга хам туйга борадиган гонарарига, солик белгилаш керак. Ахир купчилик биладику кайси хонанда Тошкентда ва вилоятларга канчага боришини. Хеч булмаси бюджетга бирооооз хиссаси буларди.

  • Агар Озодбек хақиқатдан хам тўйига 10 минг доллар эвазига солиқ тўламай борган бўлса, унга Сурхондарё вилоятининг М-39 трассасини асфальт қилишни бўйнига илдириш керак. Халқдан келган пул халққа хизмат қилсин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 + 5 =