Аёл чегарадан жомодонда ёш йигитни олиб ўтишга уринган

Испаниянинг анклав ҳудуди Сеута паспорт текшируви ходимлари Марокаш чегарасида баҳайбат жомодон етаклаган ва қаттиқ асабийлашаётган аёлни тўхтатишди. Аёлни жомодони текширилганда унда кислород етишмовчилигидан ҳалок бўлишига оз қолган Габон фуқороси борлиги аниқланди. 17 ёшлик африкалик йигит ҳушсиз эди.

Маълум бўлшича аёл фуқороларни ноқонуний тарзда Африкадан Европага олиб ўтиш билан шуғулланувчи гуруҳ аъзоси бўлган. Испания ҳуқуқ тартибот органлари аёлни 7 йилгача озодликдан маҳрум этишлари мумкин.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

три × 3 =