Оила! Иш! Ҳаёт! Меҳнат! Йўқотиш! Ғалаба! 2016 йил Шавкат Мирзиёев учун қандай кечди?

Албатта, 2016 йил биз учун ҳам қувончли, ҳам қайғули бўлди. Бунинг сабаби ҳар биримизга маълум. Айни дамда ҳаммамиз ўтган умримизни сарҳисоб қилаётганлигимиз аниқ. Албатта, бу ҳамма учун муҳим. Хўш, шу ўринда яна бир савол туғилади, 2016 йил мамлакатимизнинг 2-президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев учун қандай кечди? Қуйида президентимиз ҳаётида ўтган йили содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
2016 йил 2 сентябр. Устозни сўнгги йўлга кузатиш
Бу сана нафақат Шавкат Мирзиёев, балки бутун ўзбек халқи учун энг оғир лаҳзалар сифатида муҳрланиб қолди. Ислом Абдуғаниевич Каримов чин маънода президентимизнинг устози эди. Ўзбекистонни деярли 27 йил бошқарган инсондан айрилиш жуда оғир.
2016 йил 8 сентябр. Вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевни вақтинчалик президентлик вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.
2016 йил 9 сентябр
Шавкат Мирзиёев Қурбон Ҳайит байрами тўғрисидаги биринчи қарорга имзо чекди.
Путиннинг ташрифи
Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
2016 йил 12 сентябр. Нурсултон Назарбоев ташрифи
Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишди, гуллар қўйишди ва хотираларига ҳурмат бажо келтиришди.
2016 йил 22 сентябр. Ислом Каримовнинг меҳнатлари бесамар кетмади
Шавкат Мирзиевнинг қарори билан Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХВ ёзги Олимпиада ўйинларида қаҳрамонлик кўрсатган спортчи ва мураббийлар муносиб тақдирланишди.
2016 йил. 24 сентябр. Шавкат Мирзиёевдан ўзига хос қадам
Шавкат Мирзиёев Бош вазирнинг виртуал қабулхонасини (гов.уз) очди.
2016 йил 29 октябр. АҚШ котиби билан учрашув
Шавкат Мирзиёев шу куни мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Томас Шеннонни қабул қилди.
2016 йил 18 ноябр. Янги тарих очилди
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўған билан учрашди ва бу икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйилди.
2016 йил 28 ноябр. Мирзиёевнинг таъзияси
Шу куни Куба давлати афсонавий президент Фидел Кастродан айрилди. Мирзиёев эса бу фожиа юзасидан Куба давлатига таъзия билдирди.
2016 йил 4 декабр. Президентлик сари
Шавкат Мирзиёев президентликка дастлабки қадамини қўйди, у президентликка номзодлар қаторига кирди.
2016 йил 5 декабр. Ишончли ғалаба
Шавкат Мирзиёев сайловда 88,61 фоиз овоз тўплаб, Марказий Осиёнинг энг ривожланган ва кучли давлатларидан бири – Ўзбекистон президентига айланди.
2016 йил 24 декабр. Атамбаев яна Тошкентда
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Тошкентга ташриф буюрди. Икки президент икки давлат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик борасида келгуси режаларни муҳокама қилишди.
2017 йил, 1 январ соат 00:00. Мирзиёевдан яна бир янгилик
Шавкат Мирзиёев биринчи марта халқимизни Янги йил байрами билан шахсан ўзи табриклади.
Манба: upl.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

восемнадцать − пять =