Абдумўмин Ўтбосаров ва президент табриги: ўшанда раҳбарият сухандонга бақирганмиди?

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли сухандон Абдумўмин Ўтбосаровнинг вафот этганига ҳам мана бир йил бўлди. Ўша воқеаларни эслаганда одамлар орасида сухандонга раҳбариятнинг дўқ ургани ҳақида миш-мишлар юради. Муслимбек Йўлдошев ўзининг «Мўминга бегона баҳор»  китобида ўша вақтдаги воқеа тафсилотларига аниқлик киритиб ўтган. Шунингдек сухандон марҳум Абдумўмин Ўтбосаров ҳақида бошқа хотираларни ҳам қоғозга туширган.

«..Кўз қирим билан уни кўриб турардим. Бир пайт у ёнбошига энгаша бошлади. Қарасам, кўзини юмганча астойдил йиқиляпти. Мун туриб уни дарров суяб қолдим. Юзлари ва пешонасидан тер чиқиб кетган эди. Қўли муздек бўлиб қолган. Бирпасда одамлар етиб келишди. Уни суяб ўтқазишди. Мен унинг қўллари ва оёқларини ишқалай бошладим. Кўнглим бир ёмон нарсани ҳис қилгандай бўлди. Бу юрак хуружининг ўзгинаси эди. Лекин мен бунинг қанчалик даражада хавфлилигини , ўтиб кетадиганми ёки ўтқизиб қўядиганми билмасдим. Биладиган ҳолатда ҳам эмасдим. Чунки иш устида эдик, табрикни ўқишимиз керак эди. Уни кўтариб қўшни хонага олиб чиқиб кетишди. Кейин бир-икки дақиқа ўтиб режиссёрлар ёзувни бошлашди. Чамаси 6-7 дақиқа ўқиган бўлсам хаёлим Абдумўминда бўлди. Ёзув тугаши билан студиядан ташқари чиқиб унинг қаердалигини сўрадим. «Кимдир касалхонага олиб кетишди, деб айтди» — дея хотирлайди Галина Мелникова ўша дақиқаларнинг ҳар бир сониясини эслаб.
Унинг мияси ўша пайтда ғужғон ўйнагани аниқ. Абдумўмин қай аҳволда экан? Қайси касалхонага олиб кетишган экан? Президент табриги нима бўлади? Ўзим қандай ўқиган эканман?
– Сиз воқеа тепасида бўлгансиз. Бировлар айтаяптики гўёки раҳбарият унга бақирган, дағдаға қилган эмиш. Ростми шу? Сўрадим Галя олпадан. Бу гаплар уйдирма эканига ишонсам ҳам ҳамма нарсанинг шоҳиди бўлган одамдан тасдиқлатиб олмоқчи бўлдим шекилли.
– Йўқ, мутлақо бўлмаган гап. Мен раҳбар билан кўришдим йўлакда. У ичкарида банд эди, кўришмади. Ҳеч ким унга ҳам менга ҳам қаттиқ гапирмади. Ўзи урушиш учун сабаб бўлиши керак-ку ахир. Ҳали ёзув бошланмаган бўлса, биз ўз жойимизда бўлсак, нега урушишлари керак? Мабодо тўрт беш қайта ёзсагу ишимиз сифатсиз чиққан бўлса тушунаман. Ҳамманинг кайфияти яхши эди. Байрам куни эди ахир. Ҳайронман, одамлар йўқ нарсани нарсаларни қаердан тўқиб чиқаришаркин-а? Нима учун керак экан уларга бу нарсалар?»

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четырнадцать + шестнадцать =