Обама: аввал бомба ташланади сўнг узр сўраш… шарт эмас

АҚШ билан рақобатлаша оладиган давлатлар ҳақида гап кетганда, Обама кўпинча ўз анъанавий услубини қўллаб, уларни шунчаки гап орасида, менсимай айтиб ўтади. Бу айниқса Россияга тааллуқли нутқларида яққол кўзга ташланади.

“Америкага қарши чиққанлар кўп. Россия-бу регионал давлат бўилб, у кучлилиги эмас, балки ўз заифлиги туфайли баъзи бир яқин қўшниларига таҳдид солмоқда”,-деганди президент 2014 йилда Гаагада.

“Бугун Америка ўз иттифоқчилари билан бирга ўз оёғида мустаҳкам турибди, айни дамда Россия яккаланиб қолиб, унинг иқтисодиёти парчаланиб ётибди”,-таъкидлади Обама бир йил ўтиб Конгрессдаги нутқида.
“Америка ҳамиша халқаро майдонда етакчи бўлиши даркор. Агар биз бу ишни қилмасак, бошқа ҳеч ким қилмайди …Лекин АҚШнинг ҳарбий ҳаракатлари ҳар қалай етакчилигимизнинг ягона ёки ҳатто асосий таркибий қисми бўлолмайди. Қўлимизда энг яхши болға бўлиши, ҳар бир муаммо михлигини англатмайди”,-деди у 2014 йилда Вест-Пойнт ҳарбий академияси битирувчилари олдидаги чиқишида.

“Ташқи сиёсатдаги камчиликларимиз ва “кўр доғлар”дан қатъий назар биз ҳақиқатдан ҳам тенги йўқ миллатмиз”,-деди у ноябрь ойида Биллу Маруга берган интервьюсида.

Обама мантиққа қарши ўз нутқидаги кўпроқ бежама сўзлардан фойдаланиши яққол кўринади.

The Atlantic журналисти Жеффри Голдберг билан суҳбатида у аслида ташқи сиёсат ҳақида қандай ўйлашини сездирган. У Путин билан учрашувини эслаб, россиялик ҳамкасби “гапга чечан, хушмуомила” ва “жуда самимий”лигини, суҳбатларнинг ўзи эса “фақат иш юзасидан” ўтишини тан олган. Шунга қарамай, бошқа давлат раҳбарлари олдида АҚШ президентидаги “дунё етакчиси комплекси” уйғониб, унинг учун Россия гаплашса бўладиган давлатдан, “овози эшитилмайдиган” давлатга айланади. Голдбергга берган ўша интервьюсида Барак Обама Россиянинг таъсири жиддий равишда пасайиб кетганини айтиб, бунга мисол қилиб Владимир Путиннинг дунё миқёсидаги турли маросимлар, масалан “катта йигирматалик”да “эшитилмай” қолганини рўкач қилган. The Atlanticнинг апрел сонида “Обама таълимоти” мақоласи берилган, бироқ ноябрь ойида Америка йўлбошчиси Россия муҳим давлат, ҳарбий супермамлакат эканлиги, у нафақат ўз чегаралари олдида, балки дунё миқёсида ҳам катта нуфузга эгалигини таъкидлаган.

Кейин эса бир ой ичида Россия яна кескин равишда “заифлашиб” қолган.

“Руслар бизни ўзгартира олишмайди ёки бизни заифлаштириш уларнинг қўлидан келмайди. Улар-кам ва кучсиздирлар, уларнинг иқтисодиёти нефт, газ ва қуролдан ташқари ҳаммага керак бўлган ҳеч нима ишлаб чиқармайди”,-деди у 2016 йил декабрь ойида ўтказган сўнгги матбуот-анжуманида.

ХАЛҚАРО ЕТАКЧИЛИКНИНГ ЧИҚИМЛАРИ

2016 йил сентябрь ойида АСЕАН саммити доирасида Обама, АҚШ совуқ уруш пайтида, баъзи жойлардаги “чегарадан чиқиш”га қарамай “тарихнинг тўғри йўлда” турганини таъкидлади. Foreign Policy бу сўзларни йилнинг энг ёмон фикри рўйхатига киритиб қўйди.

“Ҳа, баъзи бир ҳолатлар бўлган, айниқса бу ерда, жануби-шарқий Осиёда биз тажовузкор коммунизмни тор-мор қилиш, унинг ёйилиши олдини олишга эътибор қаратганимизда, ўз сиёсатимиз оқибатларини сезмай қолдик. Албатта, орқага назар ташлаб, аксарият оқибатлар (ўша ҳаракатларимизнинг) доим ҳам бизнинг манфаатимизга жавоб бермаслигини айта оламиз. Айниқса, кассетали бомбалар қандай ташланаётганини кўриб туриб, ишимизнинг ярим қисми ақл ва юракларни забт этишга (ўша ҳудуд аҳолиси) қаратилганини инобатга оладиган бўлсак, ўша чора нечоғлик самарали бўлган-бўлмаганини тафтиш қила бошлайсиз”,-деди Америка президенти.

Айни дамда Барак Обама Лаосга ташриф буюрган биринчи президент саналади. Бу ташриф “ярашиш” маъносида қилинган: президентнинг АҚШ томонидан Вьетнам уруши чоғида бу давлатга ташланган  2 миллиондан ортиқ бомбалар учун кечирим сўраши кутилганди. Агар аниқроқ айтадиган бўлсак, Германия ва Японияни 2-жаҳон уруши чоғида бу қадар мунтазам равишда бомбардимон қилишмаган. Шунга қарамай, Вашингтон томонидан расмий кечирим сўралмади. Обама шунчаки “уруш қурбонлари тортган жабр ва азоб”ни тан олиб, Америка номидан ҳар йили Лаосга Америка авиациясининг “ҳалокатли мероси”-портламай қолган мина ва бомбаларни йўқотиш мақсадида 30 миллион доллар ажратишни ваъда берди.

Обама шунингдек Хиросима учун ҳам узр сўрамади, у бу ерга ҳам биринчилардан бўлиб қадам ранжида этган.

“Бу ерда ҳалок бўлганлар худди сизу биздек бўлишган. Биз ўтмиш хатолари билан боғланмаганмиз, биз сабоқ олишимиз, танлашимиз мумкин. Биз ўз болаларимизга бошқа тарихни сўзлаб беришимиз мумкин”, -деди у ва Хиросима ва Нагасакини бомбардимон қилишни “ядро қуроли шафақи” деб эмас, балки “маънавий уйғониш” палласи бошланиши деб аташга чорлаб.

ЭНГ КАТТА ХАТО

Нобел мукофоти совриндори америкача босқинчилик сиёсати ёмонлигини айтиб изоҳ беради, бу иш болға ёрдамида ва катта куч билан қилинса “нотўғри”ҳисобланади. Умуман олганда, бу дунё учун эзгуликдир, тарихнинг ўзи бунга гувоҳлик бериши мумкин.

Америка ўз хатоларидан сабоқ олмоқда, лекин барибир ҳаммаси худди олдингидек қилиняпти, киноя билан дейли халқаро муносабатлар иттифоқи ходими Мика Зенко, Сурия бомбардимонларини назарда тутган ҳолда. Обаманинг ўзи президентлик муддати тугашига бироз вақт қолганда ўрнатилган америкача устунлик ҳақида эслата бошлаган. Ўзингиз таққослаб кўринг: 2011 йилда президент Ливияга бостириб кириш ҳақида гапириб туриб, баъзи давлатлар бошқа мамлакатларда содир бўлаётган ваҳшийликка кўз юма олиши, фақат Америка бунга қараб турмаслигини таъкидлаган. Беш йилдан кейин эса Обама Ливияга бостириб киришни энг катта хато эканлигини тан олади.

“Биз танқисликка учраган ҳар қандай давлатни босиб олиб, уни ўзгартира олмаймиз. Бу етакчилик эмас, бу биз ботқоққа ботиб қолиб, америкаликлар қонини тўкишимиз, маблағларни сарфлашимиз кафолатидир, бу эса охир-оқибат бизни заифлаштириб қўяди. Вьетнам, Ироқ биз учун сабоқдир-буни аллақачон ўзлаштириб олишимиз пайти келди”,-деди президент 2016 йилдаги Конгрессга мурожаатида.  

Vice Newsга берган интерьюсида Обама АҚШнинг “Ислом давлати” шаклланишидаги ролини тан олди. “ИД”-бу “Ал-Қоида”нинг тўғридан тўғри шохобчасидир, у эса бизнинг Ироққа бостириб кирганизмиздан кейин кенгайиб кетди. Бу қасддан қилинмаган оқибатларга мисол бўла олади. Айнан шунинг учун биз отишдан олдин мўлжалга олишимиз керак”,-таъкидлади у.

АҚШ Ливияга ўз бошқарув тизими билан аралашмаслиги керак эди, дейди Обама. “Биз Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги бошқаришга оид масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак эмас. Бу бизнинг улкан хатомиз бўлади”,-деди у Голдбергга берган интервьюсида.

Нима бўлишидан қатъий назар Обама ва кетаётган Оқ уй сиёсатчиларининг Сурияга оид қарашлари давом этиши тарафдорлари бўлмиш  лочин-демократлар поезди кетди. Американинг дунёдаги ўрни, қарашлари энди Трамп олиб борадиган сиёсатга боғлиқ. Америкага “аввалги улуғворлик”ни қайтариш учун сайланган президент Обама тарихидаги кўп саҳифаларни ўчиришига тўғри келади. Ва Трамп кўринишидан бунга енг шимарган кўринади.

 

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

2 × один =