Парвозда кўп рўй берадиган қўрқинчли ҳолатлар. Буни кўпинча биздан сир тутишади

Ҳар бир парвоз бу таваккалчиликдир. Сиз ўз ҳаётингизни авиакомпания ва маълум бир инсонларга ишониб топширасиз, мободо бирон кутилмаган ҳолат юзага келса, сизни эсон-омон ерга олиб тушиш уларнинг нечоғлик маҳоратли ва қўрқмасликларига боғлиқ. Қарангки, бу каби вазиятлар жуда кўп бўларкан ва бундан кўпинча йўловчилар бехабар қолишаркан. Учувчилар парвоз чоғидаги энг қўрқинчли ҳолатларни Reddit сайтида ошкор ёзишган.

1. Учувчи ҳушдан кетади

pilot1

Табиийки, ҳеч ким ердан неча юз чақирим баландликда, булутлар узра самолётни бошқариб кетаётган учувчи бирдан ҳушдан кетганини айтмайди. Лекин билиб қўйинг-шунақасиям бўлиб туради. 12-йиллик иш тажрибасига эга тижорат авиалинияси учувчисининг тан олишича, бир куни улар бошқараётган лайнер Атлантика устидан учиб ўтаётиб, қаттиқ гирдоб ичига тушиб қолишган. “Иккинчи учувчи жойига ўтираётиб, самолет силкинганидан менинг юзимга тирсаки билан уриб юборди. Мен деярли ярим дақиқага ҳушимни йўқотдим. Яхшиямки, у шошиб қолмай, ҳаммасини ўз назоратига олган. Бу менинг карьерамдаги энг ёмон эпизод бўлиб қолди: буям етмагандай ҳаво ҳам жуда ёмон бўлиб, ўшанда бошим тарс ёрилай деб оғриган”.

2. Самолётимиз бошқа лайнер билан тўқнашиб кетишига сал қолган

pilot2

“Парвоз чоғида ҳар хил воқеалар бўлиб туради, лекин биз буни йўловчилардан сир тутамиз, лекин ҳаммасидан даҳшатлиси бу бошқа самолетга жуда яқин келишдир. Иш тажрибамда икки мартта шунақа қалтис вазият юзага келганки,  тўқнашиб кетмаслик учун тезликда оғиш ҳаракатини амалга оширганман. Буни йўловчилар сезишади, лекин ҳамма турбулентлик, яъни атмосферадаги гирдобга тушиб қолдик деб ўйлашади”,-ёзади MmBuhSnuh никидаги бошқа бир учувчи. У яна қўшимча қилади:”Одатда бир-иккита зукко йўловчилар ҳам бўлиб, улар аслида нима бўлганини тушунишга ҳаракат қилишади. Бундайлар билан мен холис бўлишга ҳаракат қиламан, бироқ ҳеч қачон тўқнашувга нечоғлиқ яқин бўлганимизни ошкор этмайман”.

3 Кабина тутунга тўлиб кетади

pilot3

Бу ҳолат юз берганда учувчилар кислород ниқобида ўтириб, ҳалокатли қўнишга тайёргарлик кўришаётганидан йўловчилар бехабар бўлишади. Инсбрук-Лондон йўналиши бўйича учган учувчилардан бири ҳикоя қилади:”Бир куни учишимиз билан кабина шу қадар қалин тутунга тўлдики, капитан ҳатто ускуналар доскасини ҳам кўролмай қолди. Бундан ташқари оғирликдаги чекланишга кўра ёқилғимиз ҳам меъёридан кам эди. Лекин биз вазиятдан чиқиб кетолдик, аввал Брюсселгача бордик, ундан Лондон аэропортигача, кейин эса ёқилғи етишини билиб, аввал режалаштирилган манзилгача етиб келдик. Йўловчилар бу парвоз қанчалик хавфли бўлганини сезишгани ҳам йўқ”.

4. Самолётда нимадир синади

pilot4

Cамолёт билан бирон кўнгилсизлик юз берса, бу ҳақда йўловчиларга маълум этилмайди. IFlyAirplanes ники остидаги бошқа бир учувчи ўз иш тажрибасида учраган ходиса билан ўртоқлашди:”Бир куни қўнишдан олдин қанотда элероннинг ярми узилиб тушди. Йўловчиларга ҳеч нима демадик, лекин улар кўрмаску, қанақадир “темир-терсаклар” осилиб турганини кўришмаса. Мен-ку ҳеч нимадан қўрқмадим, лекин одамлар самолёт бўлакларга бўлиниб кетаяпти, деб ўйлашлари мумкин эди”.

5. Самолётни чақин уради

pilot5

Замонавий лайнерлар учун чақинлар қўрқинчли эмас, бу ҳолат ҳар бир самолёт билан йилда камида бир мартта содир бўлади. Шунга қарамай, бу йўловчилар билан бир вақтда экипаж учун ҳам қўрқинчли палладир. “Яқинда аэропортга яқинлашиб қолганимизда кучли чақин шундоққина кабина олд ойнаси ёнгинасида чақнаса денг. Биз йўловчиларни тинчлантирдик, чунки олд қаторларда ўтирган одамлар ёрқин чақнашни кўришди, лекин ҳеч ким уч кап-катта эркак чўчиб кетганимиздан худди ёш болалардек ўрнимиздан “дак” этиб туриб кетганимизни билишгани ҳам йўқ.”,-ёзади бошқа бир учувчи. Яна у қўшимча қилади:”Мен кейин самолёт бурнида чақиндан катта бир из қолган бўлса керак деб ўйлагандим, лекин унинг ўрнига 7-8 та у қадар йирик бўлмаган изларни кўриб ҳайратимни яширолмадим”.

6. Самолетни қаттиқ шамол четга чиқаради

Ёнлама шамол пайтида самолётни қўндириш-асаби чатоқлар кўрадиган томоша эмас, айниқса ердан бу жуда даҳшатли кўринади. Бунга мисол қилиб Бирмингем аэропортига қўнишга ҳаракат қилган А320 (2015 йил январь) олиш мумкин. Йўловчилар бу иш нечоғлик мураккаблигини тасаввур ҳам қила олишмайди, учувчилар ҳеч қачон уларни огоҳлантиришмайди. Умуман олганда таскин сўзлари бўлади:”Қўрқманг. Агар бу хавфли бўлса, биз самолётни қўндиришга ҳаракат қилмаймиз”. Бошқа бир учувчи қўшимча қилади:”Бизни махсус шундай қўнишга ўргатишади, шахсан мен ҳеч қачон ёнлама шамолда иккинчи доирага кетмаганман, йўловчилар эса шунақа пайтлар менга қанчалик қўрқинчли бўлганини билмай қўйишгани маъқул”.

7. Самолётга қушлар тўдаси хавф солишади

pilot7

Йўловчилар бехабар бўлиб, учувчиларнинг оёқларига қалтироқ киритадиган яна бир қалтис вазиятни iampug никли бир учувчи келтирган.” Бир куни кичикроқ бир аэродромга қўнишимга тўғри келган, бу ерга жанубга учаётган ёввойи ғозлар қўнишган экан. 5-килолик бу қушлар ҳамма ерни эгаллаб олишган эди, улардан қаерга қочишни билмасдим. Менинг “бошма-бош тўқнашувдан” асрашини сўраб фақат худодан илтижо қилишимдан ўзга чорам қолмаганди. Чунки улар бемалол ойнани ёриб, юзимни бежаб қўйишлари мумкин эди”.

8. Чалғиган учувчи хатога йўл қўяди

pilot8

Ниҳоят ҳеч ким оддий эътиборсизлик ёки паришонхотирликдан суғурталанмаган. Умуман олганда бу каби салбий ҳолатлар йўловчи ташиш рейсларида хусусийга қараганда камроқ юз беради. Масалан, енгил самолёт учувчиси авиашоуга ўз севиклиси билан қандай учганини айтиб беради. “Қўнишдан олдинги назоратда мен тўлароқ бакдаги ёқилғини сарфлашни кузатишим керак эди. Лекин мен ёримга чалғиб, насосни ўз вақтида бошқасига ўтказишни унутдим, у эса деярли бензин парини тортган. Омадим чопиб, мен бу хатойимни сезганимда, у қадар кечикмагандим. Биз эсон-омон қўндик, лекин мен бир умрга татигулик сабоқ олдим. Ўша қиз билан биз мана 29 йилдан бери бир оила бўлиб яшаяпмиз, лекин мен унга ўшанда уни ҳалокатга жуда яқин олиб борганимни тан олмаганман”.

 

 

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

18 − 1 =