«Роҳат берувчи аёллар» Япония-Жанубий Корея муносабатларига совуқлик киритди!

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Япония консуллиги қаршисига ўрнатилган “Роҳат берувчи аёллар” монументи сабабли Япония Жанубий Кореядаги элчисини вақтинча чақириб олди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Япония томонидан босиб олинган жануби-шарқий Осиё мамлакатларида “роҳатланиш станциялари” иш олиб борган бўлиб, маҳаллий аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган. Буни расмий Токио инкор этиб келарди.

Ўтган йили Япония ва Корея бу масала юзасидан ниҳоят келишгандай бўлишганди. Япония ташқи ишлар вазири Кисида 75-80 йиллар аввал жабр кўрган аёллардан кечирим сўраганди. Токио бу масалани ёпиш учун жабрдийдаларга 1 миллиард иен (8,6 миллион доллар) тўлашга рози бўлганди.

Шу келишувнинг имзоланганига бир йил тўлиши муносабати билан уни яна японларга эслатиб қўйиш учун Жанубий Корея жамоатчилик ташкилотлари “Роҳат берувчи аёллар” монументини ўрнатишганди.

Франс Пресс хабарига кўра, Япония Вазирлар Маҳкамаси бош секретари Ёсихиде Суга бу монументнинг ўрнатилиши афсусланарли ҳолат эканини айтиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий келишувларга ҳам путур етишини изоҳлаган.

vodiymedia.uz

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

два × один =