Биласизми Ш. Мирзиёев нутқида энг кўп қайси сўзни ишлатади? Президент маърузасидан танлаб олинган энг таъсирли гаплар.

Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги  ва 14- декабрда сўзлаган «Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» номли маърузасидан энг таъсирли гаплар танлаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг  маърузасидаги энг таъсирли сўзларни танлаб олдик. Шавкат Мирзиёев ўз нутқида энг кўп ишлатган «Халқ»  сўзи бўлиб чиқди. Шунингдек, Мирзиёев «розилик» сўзини ҳам нисбатан кўпроқ ишлатади. Буни Президентимизнинг кечагина тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтган учрашувларида ҳам кузатиш мумкин эди.

«Сиз, азизларнинг, эл-юртимизнинг менга билдирган мана шундай юксак ишончини ўзим учун катта шараф ва улкан масъулият деб ҳисоблайман.

Ҳеч нарса билан қиёслаб, ўлчаб бўлмайдиган бундай олий ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратим, билим ва тажрибамни, бутун борлиғимни бағишлашга ваъда бераман.»

«Бу олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишдан иборатдир.»

«Ўзбекистонга раҳбарлик қилишдек улкан масъулиятни зиммамга олаётган эканман, мен аввало кўпни кўрган, донишманд халқимизга, сиз, азизларнинг ёрдам ва кўмагингизга таянаман ва ишонаман.»

«Сизларнинг оналик меҳрингиз ва саховатингиз, аёллик тароватингиз ва меҳр-оқибатингиз учун биз сизлардан умрбод қарздормиз.»

“Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”

«Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ.

Шундай экан, биз биринчи навбатда ким билан мулоқот қилишимиз керак – одамларимиз билан.

Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак – аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади.

Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади.

Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.»

«Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.»

«Бир идорани қарасангиз, юзлаб одам номига ишлаб ўтирибди. Бошқа идорани қарасангиз, иш кўп, вазифа кўп, лекин ишлайдиган одам, кадр етишмайди.»

«Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади”.

«Бир сўз билан айтганда, Ислом Каримовни ҳақли равишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи, деб эътироф этиш учун барча асосларга эгамиз.»

«Нафақат энг кам ойлик иш ҳақини, балки бюджет ташкилотларида ҳам, хўжалик юритувчи субъектларда ҳам ўртача иш ҳақи миқдорини, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини босқичма-босқич кўпайтириш эътиборимиз марказида бўлади.»

«Бу сиёсатнинг асосини тинчликпарварлик, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келадиган зиддият ва қарама-қаршиликларни фақат тинч, сиёсий йўл билан ҳал этиш ташкил этади.»

«Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.»

«Келгусида биз маҳаллий ҳокимларни бевосита халқ томонидан сайлаш масаласи ҳақида ҳам ўйлаб, муҳокама қилиб кўришимиз керак. Ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини ўзи сайласа, раҳбарларнинг халқ ва жамият олдидаги масъулиятини кескин оширишга эришиш мумкин.»

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

6 + 8 =