Ўзбекистонда прокурорлар рейтинги тузиб борилади

«Вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади»- деди Шавкат Мирзиёев бугун прокуратура органлари ходимлари  билан ўтган учрашувда.

«Ҳозирги кунда Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар йили Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилади. Бу албатта муҳим, лекин жойлардаги прокурорларнинг ҳисоботини ким эшитади, деди Шавкат Мирзиёев. 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Бундан ташқари, вилоятларда прокурорларнинг ишига қараб ойлик рейтинги тузиб борилади. Уларнинг фаолиятига рейтинг натижалари асосида баҳо берилади.

Ўтган йили ташкил қилинган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига фуқаролардан 311 минг мурожаат келиб тушди. Мурожаатлар орасида прокуратура соҳасига тегишлилари ҳам талайгина. Бу жуда ачинарли ҳолдир, деди Президентимиз. Барчамиз ўзимизга бир савол берайлик: одамларда нима учун муаммолар бунчалик кўпайиб кетди, уларнинг дардини ким эшитади? Мурожаатларнинг аксарияти адолатсизликдан, уларни ҳеч ким эшитмаганидан бўлмоқда. Агар прокуратура органларининг эшиги аҳоли учун очиқ бўлганида, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига бу қадар кўп мурожаат тушмас эди. » — дея таъкидлади президент ўз нутқида.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

4 − 1 =