1998 йилда ёпиб қўйилган йўл февраль ойида очилиши маълум бўлди

1998 йилда ёпиб қўйилган, Қозоғистоннинг Жамбил, Олмаота ва Жанубий-Қозоғистон вилоятлари ҳудуди бўйлаб ўтиб, Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида давом этган М-39 трассаси яна очилиши режалаштирилмоқда. ТВК телеканали сайтида маълум қилинишича, бу ҳақда Жанубий-Қозоғистон вилояти раҳбарининг Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашуви вақтида айтилган, дея хабар қилади Kun.uz.

Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида масалалар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан музокаралар якунида ушбу йўлни шу йилнинг февраль ойида очишга келишиб олинган.

«Ҳозирда бу йўл ёпиқлиги туфайли одамлар Самарқандга боришда 70 километр кўп масофа босмоқда. Шунинг учун биз йўлда ҳаракатни тиклашга қарор қилдик, бу орқали аҳолига ва мамлакатимиз меҳмонларига қулайлик яратилади»,- деган ўз интервьюсида Илҳом Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Жанубий-Қозоғистон ҳокими Жонсаид Ту­ймебоев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашув ўтказганди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олинганди. Бу келишув доирасида икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двадцать − 16 =