Мирзиёевнинг яширинча текшируви: ТДСИ проректори мавзуга ойдинлик киритди

«Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 5 январь куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда ТВ орқали кўрган бўлсаларингиз, улар Стоматология институтида бўлганликлари ва 4 соат йиғилиш ўтказганликлари тўғрисида гапирган эдилар.» -деб тушунтиради ТДСИ проректори Юнусов.

«Дарҳақиқат, Ш.М.Мирзиёев, Бош вазир сифатида 2016 йил 26 август куни ТДСИга ташриф буюрганлар. Яширинча эмас, огоҳлантириб, Бош вазир ўринбосари А.И.Икрамов, соғлиқни сақлаш вазири А.В.Алимов ва бошқа раҳбарлар ҳамроҳлигида. Институт кенгаши йиғилишида иштирок этганлар ва янги ректор ҳамда илмий ишлар бўйича проректор тақдим қилинган. Ушбу йиғилиишда кейинчалик улар томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ечимини топаётган муаммолар тўғрисида ҳам гапирилган. Йиғилишда ТДСИ ходимлари томонидан кўтарилган муаммолар тез орада ҳал қилиб берилди ва шу боисдан бугунги кунда институт жамоаси Ш.М.Мирзиёевни барча соҳаларда олиб бораётган фаолиятларини тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Институт тақдирига бефарқ бўлмаганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!» деб изоҳ берди  Тошкент давлат стоматология институти проректори А.Б.Юнусов.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

пять + 12 =