Абдулазиз Камилов Миср элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди

10 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

5 × 2 =