Петербургда ўзбекистонлик 22 ёш йигитни метро поезди босиб кетди

Петербургдаги метрода 10 январда бахтсиз ходиса юз берди. Йўловчи “Александр Невский майдони” бекатидаги метро рельсига тушиб кетган. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди. Эркакни юқорига чиқаришган.

Ўша заҳотиёқ интернетда рельсларга йиқилган йўловчи ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. “Ҳозиргина ўтдим, жасад пакетда ётибди-юқорида шифокор ва “тез ёрдам” машинаси турганди”…”2 нафар шифокор, полиция ходимлари, улар қонга беланган жасадни кўздан кечиришмоқда”…”Жасадни кўрдим-жуда катта қон қўлмаги, унинг ёнида рус бўлмаган, ўзбекми ё тожикми югуриб, телефонда нималарнидир деб, йиғлаётганди”,-ёзишади блогларда шаҳарликлар. Аниқланган маълумотларга кўра, ҳалок бўлган инсон-Ўзбекистон фуқароси.

Расмий метрополитен матбуот хизмати:

Ёш йигит “Александр Невский майдони” станцияси рельсларига тушиб кетган. Уни поезд босиб кетмаган. Эркакни олиб чиқишганда, у ҳали тирик эди, кейинроқ у вафот этди-у оғир жароҳатлар олганди. Ҳалок бўлган йигит ёш бўлиб, у тахминан 22 ёшда бўлган. Фожиа қай йўсин содир этилгани аниқланмоқда. Бироқ у қасддан қилинмаган. Бу йўналишдаги поездлар қатнови 20 дақиқага тўхтатилган. Воқеа шоҳиди шундай дейди: «Рельсларга тушиб кетган йигитни босиб кетган поезд ичида эдим. Поезд сигнал бергани йўқ, биз кескин тўхтаганимиз ҳам йўқ. Вагонлардан чиқишга қўйишмади. Жабрланган одам бизнинг вагон тагида эди. Одамлар поезд тагига қараб, оғизларини ёпишарди, ходимлар югуриб келишди. Эшиклар очилиб, биз чиқа бошладик. Одамлар “У бу ерга қай йўсин тушиб қолди?”, деб бир-бирларидан сўрашарди.

 

 

.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

двенадцать − 6 =