Ўзбекистон фуқаролари 2016 — йилдаги ўзгаришларни қандай баҳолади? Ижтимоий сўровнома натижалари билан танишинг.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: жамоатчилик фикри – 2016» сўровини ўтказди.

Ижтимоий тадқиқотда барча ижтимоий гуруҳлар, турли миллат ва дин вакиллари иштирок этди.

Сўровни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши аҳоли томонидан қандай баҳоланаётганини аниқлашдан иборат бўлди.

Сўров натижаларига кўра, аҳолининг 97,5 фоизи мамлакатимиздаги бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «яхши ва барқарор», дея баҳолаган.

Сўровда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари долзарб ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, фуқароларни ўз фаолияти тўғрисида ахборот билан таъминлаш борасида камчиликларга йўл қўяётгани ҳақида фикр билдирилган. Жумладан, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолияти иштирокчиларнинг 38,7 фоизини у ёки бу даражада, 42,8 фоизини қисман қаноатлантираётгани, 13,6 фоизини эса қаноатлантирмаётгани аниқланди.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 93,8 фоизи аҳоли ўз ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши мумкинлигидан ҳуқуқий ҳимояланган, деб ҳисоблайди. Фуқароларнинг 71,8 фоизи агарда қонуний ҳуқуқлари бузиладиган бўлса, уларнинг тикланишига ишонади.

Сўров шундан далолат бердики, фуқаролар давлатимиз раҳбарининг жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларга тоқат қилмаслик, қонунбузилишларининг олдини олишга қаратилган ишларни давом эттиришга оид ташаббусларини муҳим, деб ҳисоблайди ва тўла қўллаб-қувватламоқда.

Фуқароларнинг юқори даражадаги ижтимоий кайфияти ўз оиласидаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатдан, мавжуд шароитлар, ҳуқуқий ҳимояланганидан мамнун экани, шунингдек, оиласи ва мамлакатимиз келажагига ишонишидан далолат беради.

Сўров натижалари аҳолининг Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йил мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маърифий соҳаларида юксак натижаларга эришиладиган, тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик янада мустаҳкамланадиган йил бўлишига қатъий ишончини ифода этди.

«Ижтимоий фикр» маркази материаллари асосида
ЎзА

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

семнадцать − 14 =