ЖУДА ҚИЗИҚ: 17 маротаба қайта кўмилган, кўксида ўқ сақлаган ва бошқа ғалати президентлар

·        АҚШ президенти Жимми Картер бир куни японияликлар олдида маъруза қилиш чоғида у ўз нутқини ҳазилдан бошлаган. Томошабинларнинг бари бирданига кулиб юборганини кўриб, илҳомланган президент таржимондан қандай қилиб унинг ҳазилини бу қадар моҳирона таржима қилганини сўрабди. У эса “Президент кулгули воқеани айтиб берди. Ҳаммангиз кулишингиз керак”, деганини тан олибди.

·        АҚШ махфий хизмати ходими Жерри Парр болалигида бош ролни Рональд Рейган ўйнаган “Разведка кодекси” киносидан кейин бу касбга қизиқиб қолган экан. У кейинчалик шу идорада ишлаб туриб, Рейганнинг ҳаётини сақлаб қолган. 1981 йилги суиқасд пайтида у отишма бошланиши билан президентни машина ичига итариб юбориб, ҳайдовчига лимузинни касалхонага ҳайдашни буюрган.

·        Суиқасддан сўнг Рональд Рейганни ўпкасида ўқ билан касалхонага етказишган. Жарроҳлик столида ётган президент кислород ниқобини ечиб, шифокорлар билан ҳазиллашди:”Ҳаммангиз республикачи эканлигингизга умид қиламан”. Либерал-демократик нуқтаи назар тарафдори бўлган жарроҳлардан бири қуйидагича жавоб қилди:”Бугун, жаноб президент, ҳаммамиз республикачимиз”.

·        1980 йилда Зимбабвенинг биринчи президенти сифатида Канаан Банана сайланган. Орадан икки йил ўтиб у фуқароларига ўз фамилиясини масҳара қилишни таъқиқловчи қонун чиқаради.

·        1881 йилда АҚШ президенти Жеймс Гарфилдга суиқасд уюштирган Шарль Гито жиноят учун “Бульдог” тўппончасини танлайди. Айни дамда у тўппончанинг оддийсини эмас, балки сопи фил суягидан қилинганини олган, Чунки у бундай тўппонча музейда яхшироқ кўринади, деб ҳисоблаган.

·        1988 йилнинг 3 июлида Америка ракетали крейсери «Vincennes» Форс қўрфазидан учиб ўтаётган Эроннинг йўловчи ташиш лайнерини уриб туширади. Ўшанда самолет ичида 290 нафар одам бўлган. Кейинроқ АҚШ ҳукумати самолётни ҳарбий қирувчи самолёт деб ўйлаганини айтган. Ўшанда президентликка ўз номзодини қўйган Жорж Буш-каттаси ўз сайловчилари билан учрашувларда бир сўзни кўп қайтарган: “Ҳар қандай фактларга қарамай, мен ҳеч қачон Америка Қўшма Штатлари учун узр сўрамайман”.

·        1960-йилларда Германияда Amphicar автомобил-амфибия ишлаб чиқарила бошланган. Уларнинг бирини Америка президенти Линдон Жонсон харид қилади. У ўз меҳмонларига қуйидагича ҳазил қилишни ёқтирарди. Уларни ранчога автосайрга чақириб, президент кўл олдидаги баландликка чиққан, кейин эса машинани пастликка йўналтириб, тормоз ишдан чиққанини айтиб бақираверган. Машина сувга тушиб кетгач, у сузишда давом этаверган. Жонсон эса йўловчилар реакциясини кузатиб, хохолаб кулган.

*1860 йилда, Линкольнни АҚШ президенти этиб сайлашларидан бир неча ҳафта олдин у 11-ёшли қизча Грейс Беделлдан мактуб олади. Унда қизча унга овоз беришга ўз яқинларини чорлашини айтиб, Линкольнга чекка соқол ўстиришни маслаҳат беради. Ўша пайтда озғин юзини тоза қилиб қириб юрадиган бўлғуси президент қизчанинг айтганини қилади. Чунки Грейс бу каби соқол аёлларга ёқишини ва улар ўз эрларини унга овоз беришга кўндиришларини айтганди. У президент этиб сайлангач, Америка бўйлаб турнега чиқади ва Грейс яшаган шаҳарга келганда одамлар орасидан қизчани топиб, уни ўпади ва бундай кўркам соқоли айнан у туфайли қўйилганини тан олади.

* Жорж Буш-каттаси президентлиги пайтида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси генерал-лейтенант Брент Скоукрофт бўлган, у мажлисларда ухлаб қолиши билан машҳурликка эришган. Шундан сўнг Буш, Скоукрофт номидаги мукофот жорий этади. Президент билан учрашув пайтида ухлаб қолганлар бу мукофотга лойиқ топилган. Айни дамда унинг уйқуси нечоғлик давомийлиги, шунингдек хуррак бор-йўқлиги ҳам инобатга олинган.

* Моника Левински билан можаро халқаро даражага чиқиб кетгандан кейин, Билл Клинтоннинг “атом жомадончаси” учун мутасадди ҳарбий билан учрашуви бўлиб ўтади. Офицер президентдан портфелни очиш учун кодли карточкани сўрайди, у уни янгисига алмаштириши керак эди. Клинтон карточкани қаердадир йўқотиб қўйганини тан олади. У ҳатто карточкани қачон йўқотганини, бир ҳафта олдинми ёки бунга ой бўлганми, эслай ҳам олмайди.

* 1912 йилда Теодор Рузвельт президентликка ўз номзодини қўйиб, ўз сайловчилари олдида чиқиш қилаётганда унга қарата ўқ узишади. Ўқ унинг кўксига тегади. Бироқ Рузвельт кетмайди, у ўзига суиқасд қилишганини айтиб, кейин яна бир ярим соат гапирган. Ўқ ҳаёти учун хавфли эмаслигини у овчилик тажрибасига кўра аниқлайди-қон туфламаяптими, демак ўқ ўпкани тешиб ўтмаган. Кейинроқ  ўқ кўкрак қафасига чуқур киргани маълум бўлган, Бироқ уни олиб ташлаш қолдиришдан кўра хавфлироқ эканлигини аниқланганч, ўқ қолдирилган. Рузвельт бир умр кўксида ўша ўқни олиб юрган.

* АҚШ президенти Авраам Линкольн ўлимидан сўнг 17 мартта қайта кўмилган. Айни дамда олти мартта унинг тобути очилган. 1901 йилдагина, ўлимидан 36 йил ўтиб, Линкольн танаси мангу ором топди.

* 1998 йилда Филиппинда Миллий пухталик ҳафталиги ўтказилади. Унинг вазифаси филиппинликларни учрашув ва мажлисларга ўз вақтида келишга ўргатиш эди. Бироқ давлат раҳбари Фидель Рамос очилиш маросимига бир соатга кечикиб келади.

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 4 =