Олимлар ердаги биринчи атом урушига қайси давлатлар «муаллифлик» қилишини айтиб ўтишди

Сайёрамиздаги илк атом уруши Россия ва АҚШ ўртасида эмас, Балки Ҳиндистон ва Покистон орасида Ҳиндистон ярим оролидаги ичимлик суви билан муаммоларнинг кўпайиши ҳамда Инд дарёси акваторияси атрофидаги низолар туфайли юзага келиши мумкин экан. Бу ҳақда БМТ олимлари бонг уришмоқда.

“Инд дарёси ҳавзаси сув “соатли бомбаси” бўлиб, у истаган пайтда портлаб кетиши мумкин. Бу билан бирга ҳудуддаги сув заҳиралари танқислиги кучайиб, иқлимда ҳам жиддий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Шунингдек, сув билан боғлиқ яна бошқа бир низолар ҳам мавжуд, биз уни назорат қилиш баробарида сув ресурсларини ишлатишга оид тинч ва муқим атмосферани яратишга интилмоқдамиз”,-деди БМТнинг Гамильтондаги (Канада) Сув ресурслари, атроф-муҳит ва соғлиқ институти  директори Владимир Смахтин.

Олимнинг ҳикоя қилишича, Ҳиндистон сув заҳираси атрофидаги низо сўнгги йилларда кучайди-бундан бир ой олдин Ҳиндистон икки томонлама Инд дарёси бўйича ишлаётган комиссия иш фаолиятини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Бу комиссия Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1960 йилда имзоланган сув заҳирасини ишлатиш бўйича шартнома асосида фаолият юритарди.

Бу битим доирасида Ҳиндистон Инд дарёсининг шарқий уч ирмоғидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди, Покистон эса Инд дарёси ва унинг ғарбий икки ирмоғига эгалик қилади. Ушбу шартнома Исломободнинг бу икки давлат орасида яна уруш очилса, Дели ўз ҳудудидан оқиб ўтадиган дарё ирмоғини тўсиб қўйишидан ҳавфсираганлиги учун ҳам имзоланган.

2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистон биринчи мартта бу шартномани қайта кўриш ёки ундан чиқиш ҳақида гапирди, Исломобод эса буни дўстона бўлмаган ҳаракат деб баҳолаб, ушбу қадам “уруш эълон қилиш” билан баробарлигини таъкидлади.

БМТ экспертлари вазиятни анализ қилиб, Ҳиндистондаги сув танқислиги ҳақиқатдан ҳам жиддий муаммога айланиб, унинг етишмовчилигига оид икки қўшни давлат орасида битта тўхтамга келинмаса, бу низо яқин келажакда урушга айланиб кетиши мумкинлигини башорат қилишди.

Бу муаммонинг бир қисми ташқи сабабларга боғлиқдир, иқлим ўзгариши, шунингдек Ҳиндистон ва Покистонга қўшни бўлган давлатлар Хитой ва Афғонистондаги сувга бўлган эҳтиёжнинг ошиши оқибатида Инд  дарёси оқимлари камайиб бормоқда. Олимларнинг айтишича, Инд ва Жанубий Осиёдаги бошқа дарёлар иқлим ўзгариши натижасида азият чекади, оқибатда ҳудудда қурғоқчилик ва сурункали сув танқислиги юзага келади.

Муаммонинг иккинчи қисми ички характерга эга-Ҳиндистон бугун ўзини сув билан таъминлашга оид муаммоларга эга, унинг кучайиб бориши айниқса Покистонда ички сиёсий беқарорликни юзага келтириши мумкин. Чунки бу ерда сувга бўлган эҳтиёж айниқса юқори.

БМТ университети маърузаси муаллифларидан бири Роберт Вирсингнинг таъкидлашича, учта йирик ядро қуролига эга бўлган давлат-Покистон, Ҳиндистон ва Хитой ўртасида юзага келган низолар тарихига қараб, ижобий прогноз қилиш жуда қийин. Айниқса 1960 йилда имзоланган битимдан воз кечиш, уруш ҳавфини янаям оширади.

РИА новости маълумотлари асосида Шаҳрибону Нозилова тайёрлади

diydoraziz.uz

 

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

3 × 3 =