Эрдоған «Нега хавфсизлик иттифоқида мусулмон давлати йўқ?»

Туркия президенти Ражаб Тайип Эрдоған сўзларига кўра, Туркиядаги террорчилик ҳаракатларини авж олишига сабаб, Туркияни дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар қаторига қўшилмаслиги учун ҳаракатлар олиб борилаётганлигидадир. “Туркиянинг дунёдаги иқтисодиёти энг йирик давлатлар қаторига қўшилиши мумкинлиги баъзи мамлакатлар режасига кирмаслигини аниқ-равшан кўриб турибмиз…Улар Туркиянинг бу мақсадга эришишига террорларни авж олдириш йўли билан тўсқинлик қилишмоқчи”.

Эрдоғаннинг фикрича, Туркия ёки бошқа бирон мусулмон давлати унга қарши фитна уюштирган БМТнинг Хавфсизлик иттифоқининг бешта доимий аъзоларига берилган ваколатларга эга бўлиши керак.

Ўзининг охирги нутқида Эрдоған ўзининг машҳур афоризми “Дунё беш давлатдан кўра каттароқдир”ни янгилади. “Бу бешлик (Хитой, Америка, Франция, Россия, Буюк Британия) ичида биронта мусулмон давлати йўқ-уларнинг бари насронийлардир. Бу қандай муносабат? Ахир бу адолатданми? Йўқ!”, деди у мусулмон давлати ҳам БМТнинг Хавфсизлик Иттифоқига қўшилишини хоҳлашини эслатиб, бу эса “дунё янаям холис бўлиши” учун кераклигини уқтириб.

Эрдоған БМТнинг Хавфсизлик Иттифоқи доимий аъзоси Хитойни насронийлар давлати санаши бироз нотўғри.

Агар бу бешлик бўлмаса, унда ким Эрдоған фикрича, дунёни адолатли қила олади? Балки, БМТ нинг аъзолари саналмиш 193та давлатнинг ҳаммасини вето ҳуқуқи билан таъминлаш керакдир? Лекин бу қулай эмас. БМТнинг ХИ га давлатлардаги бир хил дин устунлигига қараб киритиш жорий этилиши керакми? Эрдоған бу ерда Исроилни наҳот кўришни истаса? Даҳрийлар ўрнини ким эгаллайди? Хитой ёки Кореями? Шунингдек, янги Хавфсизлик иттифоқида ўз индуизми билан Ҳиндистон ҳамда синтоизм вакили сифатида Япония киритилиши керакдир?

Бироқ бошқа томондан олинадиган бўлса, мусулмон  давлатларидан бирининг вакиллиги Эрдоған ўйлаганидан муаммолироқ бўлиши мумкин. Биринчи набатда қайси мусулмон давлати бунга муносиб деган савол юзага келади? Агар у суннитларга насиб этса, бу Эрдоғаннинг бу ташкилотда барча дин таълимоти намоёндалари бўлиши керак деган фикрига зид бўлмайдими?  Бироқ қайси давлат исломнинг бу тармоғини гавдалантиради? Дунёдаги энг “мусулмон-суннит” давлати қайсилигини қай йўсин танлаб олиш мумкин?

Улардан бири Саудия Арабистонидир-бу замин исломнинг энг муқаддас қадамжоларини эҳтиёт қилувчи давлатдир. Лекин Хавфсизлик Иттифоқида Саудия Арабистони, Эрон ва Исроил қай йўсин ёнма-ён ўтириши мумкинлигини тасаввур этиш қийин. Бошқа томондан аҳолиси энг кўп мусулмонлар ташкил этадиган давлатлар танланиши мумкин. Бироқ бу боради Туркияни Индонезия, Покистон ва ҳатто Миср ҳам ортда қолдиради. Бундан ташқари Ҳиндистондаги мусулмонлар Туркия аҳолисидан кўра кўпроқдир.

Эрдоған, БМТ Хавфсизлик Иттифоқидаги беш вакил давлат насронийлар эканлигидан норозилигини билдиради. Бироқ агар бу ташкилотни диний нуқтаи назаридан шакллантириш талаб этилса, унда насронийларни ҳам католик, православ ва протестантларга ажратиш керак. Унда Африка анимистик топинишларини нима қилиш керак? Ёки Эрдоған ўз нафратини яширмайдиган заратуштра тўғрисида қандай хулосага келиш лозим?  Умуман олганда, бу ерда нима ҳақда гап кетаяпти? БМТнинг Хавфсизлик Иттифоқими ёки ўз ичига дахрийларни ҳам қамраб олган халқаро дин конгресси ҳақидами?

муаллиф: Александр Рогожин

Шаҳрибону Нозилова таржимаси

 

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

четыре + 1 =