Петербургда ўзбекистонлик йигит кўприк устидан сакраб ўз жонига қасд қилди

Ўзбекистонлик йигит Петербургдаги Буюк Пётр кўпригидан сакраб, ўз жонига суиқасд қилди.

20 ёшли йигит ўз жонига қасд қилишдан аввал ота-онасига қўнғироқ қилиб улар билан видолашган.

Воқеа ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва ФВВ ходимларига дарё кечувининг қўриқлаш хизмати хабар берган. 58 ёшли қўриқлаш хизмати ходими 10 январ куни соат 20:30да кўприк устида ташқи кўринишидан осиёликларга ўхшовчи йигитнинг телефонда гаплашиб турганини кўради. Афсуски, унинг сувга сакраганини қўриқчи кўрмай қолган. Қўриқчи сув устига йигитнинг жасади сузиб чиққани ва сўнг муз остига кириб кетганини пайқаб қолади.

Ҳалоқ бўлган йигит кўприкда қўл телефонини қолдирган эди. Полиция ходимлари жонига суиқасд қилган йигитнинг шахсини аниқладилар. Вафот этган йигит 20 ёшда бўлиб, унинг нима учун бу ишга қўл ургани маълум эмас.

 

Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

17 − 15 =